የልጥፍ ይዘት
ЗАРАФШОНДА МУСТАҚИЛЛИК КУНИГА БАҒИШЛАНГАН БАЙРАМ ТАНТАНАСИ Бугун мустақиллигимизнинг қутлуғ йигирма саккиз йиллиги байрами кўпминг кишилик Навоий кон-металлургия комбинати ва унинг бўлинмаларида ҳам ўзига хос кўтаринкилик, меҳнат зафарлари ва совғалар билан қарши олинмоқда. Бу муваффақиятлар куни кеча Зарафшон шаҳридаги “Олтин водий” маданият саройида Марказий кон бошқармаси ва бўлинмалари, Зарафшон қурилиш бошқармаси, “Агама” тўқув-трикотаж фабрикаси, заргарлик буюмлари заводи илғорлари, жамоатчилик вакиллари иштирокида бўлиб ўтган тантанали байрам тадбирида ҳам алоҳида эътироф этилди. Шу куни кончи ва металлурглар авлоди истиқомат қилиб келаётган зарафшонликларга муносиб байрам совғаси туҳфа этилди. Жумладан, НКМК томонидан шаҳар марказида барпо этилган фавваролар сайлгоҳининг навбатдаги босқичи фойдаланишга топширилди. Батафсил:👇👇👇 http://pressangmk.uz/uz/news/551 Каналга уланиш: 👇👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAD92U09xC4NVBy7tzw