❓АДЕНОИДЛАРНИ ҚАЧОН ОЛИБ ТАШЛАШ КЕРАК?
▫️Бурундан нафас олмайди (ҳафталаб, ойлаб)
▫️Тунда уйқуси нотинч ва ҳуррак отади
▫️Бурин оқиши ва нафас қийинлиги 2 ҳафта давом этади ва бундай эпизодлар йилига 4 маротабадан кўп учрайди
▫️Ўрта отит (қулоқ инфекцияси) ярим йилликда 2 маротабадан кўп ёки йилига 3 маротаба такрорланса
🔤Операциядан қўрқсангиз, аввал дорилар билан даволаб кўрса бўлади. Лекин ёрдам бермаса, барибир операция қилиш керак. Ўзбошимчалик билан дори қабул қилиш бўлмаслиги учун уни фақат индивидуал консультациядан кейин белгилаб беришим мумкин 👉@connect_doc.
🩺Doctor Ziyod | #LOR
Қоил, 77% одамлар ҳато фикрда экан ва 63% камида ҳафтада бир бу кераксиз ва ҳавфли ишни бажаради экан 🤯
Ёшим 36да, ҳаётимда бир маротаба ҳам қулоғимни тозаламаганман. Ҳалиям эшитади қурғур, ишонасизми? 😆
Яна табиатга қаранг, уйингизда қўй, мол, ит, мушуклар бордир. Барчамиз сут эмизувчи мавжудотмиз ва тана тузилишимиз жуда ўҳшаш. Шу айтилган ҳайвонлар қулоғига таёқ тиқиб тозалаганини кўрганмисиз? Ёки гаранг бўлиб қоладими йил ўтган сари? Йўқ, албатта. Шу оддий мисолдан ҳулоса чиқарсангиз бўлади.
#LOR
🔤Ҳид ва таъм йўқотиш ковид бўлганларни тахминан 20% да кузатилади. Шулардан 20% да эса узоқ муддатга йўқолади.
Бахтимизга асаб тизими қайта тикланади. Нервлар секин бўлсада бутланади ва ўсади. Шу сабабли 95% инсонларда бир йилгача бўлган муддатда яхшиланиш кузатилади.
Ҳозирда бу муаммони даволашда энг самарали деб ҳид билишни машқ қилиш топилган.
🔸МАШҚ
1. Атиргул, эвкалипт, гвоздика (зиравор) ва лимоннинг эфир мойларини оласиз
2. Биринчи эфир мойни олиб 15 сония ҳидлайсиз
3. 30 сония оралиқ билан кейинги 3та ҳидни 15 сониядан ҳидлайсиз
4. Бу муолажани кунига 2 маҳал қайтарасиз
5. Машқни 4 ҳафта бажаринг
Манбаалар: nih.gov,mayoclinic
☝️ Буни ҳид билиши бузилган дўстларингизга юборинг! Ва каналга албатта обуна бўлинг.
🩺Doctor Ziyod | #covid#infection#LOR
🍦Томоқ оғриганида музқаймоқ ейиш мумкин. У касалликни кучайтириб юбормайди. Лекин тузатмайди ҳам.
Музқаймоқ симптоматик ёрдам берувчи восита сифатида қўлланилади. Оғриқ кучли бўлганида, маҳаллий нерв толаларини музлатиши ҳисобига вақтинча енгиллик бериши мумкин. Шунингдек бир оз яллиғланишни пасайишига олиб келади.
Бу таъсири, мисол учун, бодомча безларини олиб ташлаш жарроҳлик амалиётидан кейинги оғриқда синалган ва исботланган.
Яна бир фойдаси - томоқ шишиб кетганидан ҳеч нима ея олмаётган беморга керакли калорияларни таъминлаб беради.
☝️Лекин, таркибида шакар (организмда яллиғланишни кучайтиради), сут бўлгани учун (80% ўзбекларда лактаза етишмовчилиги бор), шаҳсан мен музқаймоқни тавсия қилмайман. Ўрнига совуқ сув ёки муз ҳам бўлаверади.
Кўп ҳолатларда совуқ ёқмайди ва қайтанга иссиқ ичимликларни ҳоҳлаймиз. Бу ҳолда мажбурлаб музлатиш керак эмас, иссиқ ичимликлар ҳам томоқни ҳолатини яхшилайди.
Шунчаки овқат ейиш ҳам оғриқни камайтириши мумкин, чунки сўлак кўпроқ ишлаб чиқарилади, уни таркибида эса оғриқни қолдирувчи наркотик бор. Бу ҳақида мақола чиқарган эдим.
🩺Doctor Ziyod | #cold#tonsillitis#LOR