TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← 峰青驿站

TGINSIGHT SIMILAR POSTS

Find similar content

Source channel @FengChingLocalization · Post #79 · Aug 8

#MacOS 仅限 Mac 设备使用

Hashtags

Results

1 similar post found

Search: #snoring

当前筛选 #snoring清除筛选
Doctor Ziyod 🩺

@doctor_ziyod · Post #225 · 02/21/2023, 12:50 PM

😴 ҲУРРАК Ҳурракнинг сабаблари турлича. Бу оғиз ёки бурин бўшлиқлари анатомияси, алкогол қабул қилиш, аллергия, тананинг уйқудаги маълум позициялари (шифтга қараб ётиш), кам ухлаш ва ортиқча вазн бўлиши мумкин. Енгил уйқудан чуқур уйқуга ўтаётганда юмшоқ танглай мушаклари бўшашиб нафас йўлларини қисман тўсиб қўяди ва танглайда вибрация ҳосил бўлади. Қанча кўп тўсилса, хуррак шунча баландлашади. Хуррак кўп ҳолатларда обструктив уйқу апноэси (нафас тўхташи эпизодлари) билан кузатилади. Бу эса қуйидагиларга сабаб бўлиши мумкин: - кундузи уйқучанлик - диққатни жамлаш қийинлиги - эрталабги бош оғриқлари - уйғонганда томоқ оғриши - беҳаловат уйқу - қон босими ошиши 🔸Умумий тавсиялар: - вазн ташлаш - уйқудан аввал алкогол ичмаслик - етарлича ухлаш - бурин битишини даволаш - тепага қараб ухламаслик 🔸Тил нафас йўлларини тўсиб қўяётган бўлса, жағни олдинга чиқарувчи мослама билан ухлаш тавсия этилади. 🔸Уйқуда оғиз очилиб қоладиган бўлса, оғиз ёпувчи мосламалардан фойдаланилади. 🔸Бурундаги нафас йўллари тор бўлса - бурун кенгайтирувчи мосламалар ёки томчи дорилар ёрдам беради. 🔹Тепадагиларнифойдаси тегмаса, хирургик даво қўллаш мумкин. Лекин у ҳар доим ҳам ёрдам бермайди ва бундай жаррохни топиш ҳам қийин. Манбаалар: nhs.uk,mayoclinic Мосламаларнинг кўриниши ва номлари пастроқда бўлади. Улар Ўзбекистонда бор/йўқлигини текширмадим. Жуда бўлмаса чет элдан келтирсангиз бўлади. 🩺Doctor Ziyod | #snoring#sleep#neurology#LOR