TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← 峰青驿站

TGINSIGHT SIMILAR POSTS

Find similar content

Source channel @FengChingLocalization · Post #80 · Aug 8

#Windows 仅限 Windows 设备使用

Hashtags

Results

10 similar posts found

Search: #lor

当前筛选 #lor清除筛选
Doctor Ziyod 🩺

@doctor_ziyod · Post #428 · 05/12/2023, 03:30 AM

❓АДЕНОИДЛАРНИ ҚАЧОН ОЛИБ ТАШЛАШ КЕРАК? ▫️Бурундан нафас олмайди (ҳафталаб, ойлаб) ▫️Тунда уйқуси нотинч ва ҳуррак отади ▫️Бурин оқиши ва нафас қийинлиги 2 ҳафта давом этади ва бундай эпизодлар йилига 4 маротабадан кўп учрайди ▫️Ўрта отит (қулоқ инфекцияси) ярим йилликда 2 маротабадан кўп ёки йилига 3 маротаба такрорланса 🔤Операциядан қўрқсангиз, аввал дорилар билан даволаб кўрса бўлади. Лекин ёрдам бермаса, барибир операция қилиш керак. Ўзбошимчалик билан дори қабул қилиш бўлмаслиги учун уни фақат индивидуал консультациядан кейин белгилаб беришим мумкин 👉@connect_doc. 🩺Doctor Ziyod | #LOR

Hashtags

Doctor Ziyod 🩺

@doctor_ziyod · Post #349 · 04/15/2023, 08:10 AM

Қоил, 77% одамлар ҳато фикрда экан ва 63% камида ҳафтада бир бу кераксиз ва ҳавфли ишни бажаради экан 🤯 Ёшим 36да, ҳаётимда бир маротаба ҳам қулоғимни тозаламаганман. Ҳалиям эшитади қурғур, ишонасизми? 😆 Яна табиатга қаранг, уйингизда қўй, мол, ит, мушуклар бордир. Барчамиз сут эмизувчи мавжудотмиз ва тана тузилишимиз жуда ўҳшаш. Шу айтилган ҳайвонлар қулоғига таёқ тиқиб тозалаганини кўрганмисиз? Ёки гаранг бўлиб қоладими йил ўтган сари? Йўқ, албатта. Шу оддий мисолдан ҳулоса чиқарсангиз бўлади. #LOR

Hashtags

Doctor Ziyod 🩺

@doctor_ziyod · Post #228 · 02/21/2023, 01:15 PM

🔤ХУРРАККА ҚАРШИ Оғизни ёпувчи мослама. 👉Amazon 👉Aliexpress 🩺Doctor Ziyod | #LOR

Hashtags

Doctor Ziyod 🩺

@doctor_ziyod · Post #227 · 02/21/2023, 01:09 PM

🔤ХУРРАККА ҚАРШИ Бурунни кенгайтирувчи мосламалар. Инглизчалаб Nasal dilator for snoring. 👉Amazon 👉Aliexpress 1 👉Aliexpress 2 Бу реклама эмас 😅 Шунчаки топишингиз осон бўлсин деб ҳаволалар беряпман. Ҳозир қарасам, бўлмағур телеграм каналларга ўҳшаб реклама бераётгандек туйилди ўзимга 🙈. 🩺Doctor Ziyod | #LOR

Hashtags

Doctor Ziyod 🩺

@doctor_ziyod · Post #226 · 02/21/2023, 12:57 PM

🔤ХУРРАККА ҚАРШИ Жағни олдинга чиқарувчи мослама. Инглизчалаб Mandibular advancement device. 👉Amazon 👉Glidewell Яна савдо номлари SnorBan, Snorflex, SomnoGuard, SomnoFit and SomnoFit-S. 🩺Doctor Ziyod | #LOR

Hashtags

Doctor Ziyod 🩺

@doctor_ziyod · Post #233 · 02/23/2023, 02:08 PM

🤢ДЕНГИЗ КАСАЛЛИГИ (ёки йўлда кўнгил айниши) Ички қулоқ (мувозанат учун жавоб беради) сезаётган ҳаракат билан амалдаги ҳаракат номутаносиблиги сабабли келиб чиқади. Номутаносиблик жараёни қуйидагича: (мисол учун машинада кетяпсиз) - кўзларингиз дараҳтлар тез-тез ўтаётганини кўради - ички қулоқ ҳаракатни сезади - мушак ва бўғинлар сенсорлари эса "биз ҳаракатланмаяпмиз" деб мияга сигнал юборади - мия бир-бирига тўғри келмайдиган маълумотдан ноадекват реакция беради 🔸Қуйидагилар бу муаммонинг эхтимолини оширади: - оилангизда яна кимдадир бўлса - гормонал контрацевтивлар қабул қилаётган бўлсангиз - ички қулоқ касалликлари - ҳайз пайти - мигрень - паркинсон касаллиги - ҳомиладорлик Бу ёқимсиз ҳолатни олдини олиш ва камайтириш учун маслаҳатлар: 🔸Саёҳатни режалаштириш: - автомобилда олд ўриндиқда ўтиринг - поездда вагонни олд қисмидаги, йўналиш тарафга қараган ва ойнани ёнидаги жойни танланг - самолётда қанот олдидаги ўриндиқни банд қилинг - кемада ҳам олд ёки ўрта қисмида ва сув юзасига яқинроқ, пастроқ қаватда бўлинг 🔸Йўлда: - узоқ объектларга қаранг - суянчиққа суяниб, бошингизни тик тутинг - иложи бўлса ухланг ёки кўзингизни юмиб кетинг - кўп сув ичинг - овқатни бирдан кўп еманг - чекманг ва чекувчилар билан ўтирманг - кучли ҳидлардан ўзингизни эҳтиёт қилинг - ўзингизни мусиқа ё бошқа нарсалар билан чалғитинг 🔸Даво чоралари (кўнгил айниган пайт): - Занжабилни қўшимчалар (капсулада), оддий илдиз ёки қуритилган кўринишида қабул қилинг - Антигистамин препараталар: Драмина ёки Арлеверт саёҳатдан 1 соат олдин 1 таблетка. Булар 2 ёшдан мумкин. - Скополамин пластирни (Ўзбекистонда йўқ) қулоқ ортига ёпиштириш 🩺Doctor Ziyod | #LOR#neurology

Doctor Ziyod 🩺

@doctor_ziyod · Post #231 · 02/22/2023, 06:00 AM

🔤Ҳид ва таъм йўқотиш ковид бўлганларни тахминан 20% да кузатилади. Шулардан 20% да эса узоқ муддатга йўқолади. Бахтимизга асаб тизими қайта тикланади. Нервлар секин бўлсада бутланади ва ўсади. Шу сабабли 95% инсонларда бир йилгача бўлган муддатда яхшиланиш кузатилади. Ҳозирда бу муаммони даволашда энг самарали деб ҳид билишни машқ қилиш топилган. 🔸МАШҚ 1. Атиргул, эвкалипт, гвоздика (зиравор) ва лимоннинг эфир мойларини оласиз 2. Биринчи эфир мойни олиб 15 сония ҳидлайсиз 3. 30 сония оралиқ билан кейинги 3та ҳидни 15 сониядан ҳидлайсиз 4. Бу муолажани кунига 2 маҳал қайтарасиз 5. Машқни 4 ҳафта бажаринг Манбаалар: nih.gov,mayoclinic ☝️ Буни ҳид билиши бузилган дўстларингизга юборинг! Ва каналга албатта обуна бўлинг. 🩺Doctor Ziyod | #covid#infection#LOR

Doctor Ziyod 🩺

@doctor_ziyod · Post #357 · 04/19/2023, 10:01 AM

🍦Томоқ оғриганида музқаймоқ ейиш мумкин. У касалликни кучайтириб юбормайди. Лекин тузатмайди ҳам. Музқаймоқ симптоматик ёрдам берувчи восита сифатида қўлланилади. Оғриқ кучли бўлганида, маҳаллий нерв толаларини музлатиши ҳисобига вақтинча енгиллик бериши мумкин. Шунингдек бир оз яллиғланишни пасайишига олиб келади. Бу таъсири, мисол учун, бодомча безларини олиб ташлаш жарроҳлик амалиётидан кейинги оғриқда синалган ва исботланган. Яна бир фойдаси - томоқ шишиб кетганидан ҳеч нима ея олмаётган беморга керакли калорияларни таъминлаб беради. ☝️Лекин, таркибида шакар (организмда яллиғланишни кучайтиради), сут бўлгани учун (80% ўзбекларда лактаза етишмовчилиги бор), шаҳсан мен музқаймоқни тавсия қилмайман. Ўрнига совуқ сув ёки муз ҳам бўлаверади. Кўп ҳолатларда совуқ ёқмайди ва қайтанга иссиқ ичимликларни ҳоҳлаймиз. Бу ҳолда мажбурлаб музлатиш керак эмас, иссиқ ичимликлар ҳам томоқни ҳолатини яхшилайди. Шунчаки овқат ейиш ҳам оғриқни камайтириши мумкин, чунки сўлак кўпроқ ишлаб чиқарилади, уни таркибида эса оғриқни қолдирувчи наркотик бор. Бу ҳақида мақола чиқарган эдим. 🩺Doctor Ziyod | #cold#tonsillitis#LOR

Doctor Ziyod 🩺

@doctor_ziyod · Post #225 · 02/21/2023, 12:50 PM

😴 ҲУРРАК Ҳурракнинг сабаблари турлича. Бу оғиз ёки бурин бўшлиқлари анатомияси, алкогол қабул қилиш, аллергия, тананинг уйқудаги маълум позициялари (шифтга қараб ётиш), кам ухлаш ва ортиқча вазн бўлиши мумкин. Енгил уйқудан чуқур уйқуга ўтаётганда юмшоқ танглай мушаклари бўшашиб нафас йўлларини қисман тўсиб қўяди ва танглайда вибрация ҳосил бўлади. Қанча кўп тўсилса, хуррак шунча баландлашади. Хуррак кўп ҳолатларда обструктив уйқу апноэси (нафас тўхташи эпизодлари) билан кузатилади. Бу эса қуйидагиларга сабаб бўлиши мумкин: - кундузи уйқучанлик - диққатни жамлаш қийинлиги - эрталабги бош оғриқлари - уйғонганда томоқ оғриши - беҳаловат уйқу - қон босими ошиши 🔸Умумий тавсиялар: - вазн ташлаш - уйқудан аввал алкогол ичмаслик - етарлича ухлаш - бурин битишини даволаш - тепага қараб ухламаслик 🔸Тил нафас йўлларини тўсиб қўяётган бўлса, жағни олдинга чиқарувчи мослама билан ухлаш тавсия этилади. 🔸Уйқуда оғиз очилиб қоладиган бўлса, оғиз ёпувчи мосламалардан фойдаланилади. 🔸Бурундаги нафас йўллари тор бўлса - бурун кенгайтирувчи мосламалар ёки томчи дорилар ёрдам беради. 🔹Тепадагиларнифойдаси тегмаса, хирургик даво қўллаш мумкин. Лекин у ҳар доим ҳам ёрдам бермайди ва бундай жаррохни топиш ҳам қийин. Манбаалар: nhs.uk,mayoclinic Мосламаларнинг кўриниши ва номлари пастроқда бўлади. Улар Ўзбекистонда бор/йўқлигини текширмадим. Жуда бўлмаса чет элдан келтирсангиз бўлади. 🩺Doctor Ziyod | #snoring#sleep#neurology#LOR

Doctor Ziyod 🩺

@doctor_ziyod · Post #440 · 05/13/2023, 04:01 AM

⚠️МАВЗУНИ ҚИДИРИШ! Сизга керак мавзуларни # хэштеглар ёрдамида топинг. Кўк рангдаги сўзларни устига босиб ўша мавзу бўйича барча мақолаларни топинг. Мана бу ерда👇 Йўналишлар бўйича: - Аллергология 👉#allergy - Гастроэнтерология (ошқозон-ичак) 👉#gastroenterology - Гематология 👉#hematology - Гинекология 👉#obsgyn - Дерматология (тери) 👉#dermatology - Иммунология (иммунитет) 👉#immunity - Инфекция (юқимли касаликлар) 👉#infection - Кардиология 👉#cardiology - ЛОР 👉#LOR - Неврология 👉#neurology - Онкология 👉#oncology - Ортопедия 👉#orthopedics - Офтальмология 👉#ophthalmology - Педиатрия (болалар) 👉#pediatrics - Ревматология (бўғинлар) 👉#reumatology - Стоматология 👉#stomatology - Тез ёрдам 👉#emergency - Урология 👉#urology - Хирургия (жарроҳлик) 👉#surgery Бошқа категориялар: - Дорилар 👉#drugs - Витаминлар 👉#vitamins - Минераллар 👉#minerals - БАДлар 👉#supplements - Таомланиш 👉#nutrition - Қисқа лайфхаклар 👉#tips - Шунчаки фактлар 👉#facts Бир ойда чиққан постлар рўйҳати👉#monthly Профессионаллар расмдагидек қидирса ҳам бўлади.