TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Back to channels
РЕСПУБЛИКА | Pасмий канал avatar

TGINSIGHT CHAT

РЕСПУБЛИКА | Pасмий канал

@Respublika

News and media

Subscribers17Current channel subscribers
Tracked posts96Indexed post count
Recent reach1,671Sum of recent post views
Recent posts

Recent posts

Page 1 of 8 · 96 posts

Posted Dec 17

#Ўқитувчиларга_ҳушхабар ⚡️⚡️ “Тошкент тажрибаси" янги лойиҳаси доирасида мактаб ўқитувчиларининг иш ҳақи 20 МЛН сўмга етказилади Президент 7-11-синф ўқувчилари учун таълимнинг янги модели жорий этилиши, ўқитувчилар моддий рағбатлантирилишини маълум қилди. Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида биттадан мактаб негизида таълим сифатини ошириш бўйича "Тошкент тажрибаси" лойиҳаси бошланган. Бу ҳақда президент келаси йил пойтахтдаги устувор вазифаларга бағишланган йиғилишда маълум қилди. Лойиҳа доирасида 7-11-синф ўқувчиларидан 1 минг 500 нафари танлаб олиниб, IT, тиббиёт, бизнес ва муҳандислик каби йўналишларда ўқитилади. Ўқувчиларнинг фанларни ўзлаштириш даражасига қараб, ўқитувчиларга 20 млн сўмгача ойлик маош тўланади. Давлат раҳбари бу тажрибани кенгайтириб, келгуси йилда 24 тага, 2027 йилда 33 тага етказиш вазифасини қўйган эди. 🇺🇿@RESPUBLIKA — Мамлакатнинг энг ишончли расмий ахбороти!

362 views

Posted Dec 16

#Диққат#Расман#Тарқатинг ❗️2026-йил 1-январдан бошлаб хар ойлик чиқинди қарздорларнинг электр хисоб рақами чекланади. (блокланади) Янги тартибга кўра, агар чиқинди хизматидан 1 ойлик қарздорлик ўз вақтида тўланмаса, абонентларнинг электр энергияси учун тўлови вақтинча тўсиб қўйилади. Чиқиндиларни олиб чиқиш хизматлари учун тўлов тўлиқ амалга оширилгач, чеклов автоматик равишда олиб ташланади. Чиқинди қарздорликни йил якунига қадар бартараф етинг акс ҳолда янги йилни 1-кунидан дам олиш кунларини чироқсиз ўтказишимиз мумкин ! ⚠️Яқинларга юбориб огохлантириб қўямиз. 🇺🇿@RESPUBLIKA — Мамлакатнинг энг ишончли расмий ахбороти!

308 views

Posted Dec 14

Пул йиртилган, бурчаги йўқ, устида скоч, ҳатто ручка билан чизилган… Дўконга борганда, сотувчи: «Бу пул ўтмайди» дейди. Сизда ҳам шундай ҳолат бўлган бўлса, видеони охиригача кўринг ва бундай вазиятда нима қилиш кераклигини билиб олинг. 🇺🇿@RESPUBLIKA — Мамлакатнинг энг ишончли расмий ахбороти!

189 views

Posted Dec 13

— «Узр, сизни безовта қилдик. Уйингиз иссиқми, коммунал хизматлар билан боғлиқ муаммолар йўқми?» Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Озода Жўраева шахсан ҳудудларда бўлиб, аҳолининг иссиқлик таъминотида муаммолар бор-йўқлигини ўрганмоқда. 🇺🇿@RESPUBLIKA — Мамлакатнинг энг ишончли расмий ахбороти!

171 views

Posted Dec 13

#Диққат ☄️"Электрон рецепт" тизими бўйича колл-марказ ташкил этилди. Шундан келиб чиқиб, бу борада аҳоли мурожаатлари ва саволларига тезкор жавоб бериш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 1003 қисқа рақамли "Ишонч телефони" базасида мунтазам фаолият юритувчи 1003 қисқа рақамли “Сall-марказ” ташкил этилди. Марказ Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 1003 қисқа рақамли "Ишонч телефони" базасида иш бошлаган. 🇺🇿@RESPUBLIKA — Мамлакатнинг энг ишончли расмий ахбороти!

125 views

Posted Dec 13

#Диққат ❌Чиқинди хизматидан қарздор 205 мингга яқин абонентнинг электр тўловига вақтинча чеклов ўрнатилди Республикада чиқинди хизматларидан юзага келган умумий20 млрд сўмдан ортиқ дебитор қарздорлик учун жами 231 мингта абонент “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг “2100” қисқа рақамидан “СМС” хабарнома орқали огоҳлантирилган. Шундан сўнг,абонентларгамавжуд қарздорликни бартараф этиш учун беш кун муддат берилган ва ушбу даврда 9 млрддан ортиқ тўловлар амалга оширилган. Жорий йилнинг 11 декабрь ҳолатида республика бўйича қарздорлиги қопланмаган 205 мингга яқинабонентнингелектр энергияси учун тўлов қилиш имкониятига бугундан вақтинча чеклов жорий этилган. Мазкур чеклов қарздорлик бартараф этилиши биланоқ дарҳол ечилади. Бу ҳақда Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги маълум қилди. 🇺🇿@RESPUBLIKA — Мамлакатнинг энг ишончли расмий ахбороти!

99 views

Posted Dec 12

#Тезкор#Расман ☄️☄️☄️Метан заправкаларнинг ишлаш вақти тонги соат 05:00 дан 17:00 гача этиб белгиланди. Яқинларга юбориб огохлантириб қўямиз. 🇺🇿@RESPUBLIKA — Мамлакатнинг энг ишончли расмий ахбороти!

78 views

Posted Dec 11

❗️Фоизсиз кредит олиш учун ариза бериш тартиби Камбағалликни қисқартириш жамғармаси орқали фоизлари қоплаб бериладиган қулай кредитлар таклиф этилмоқда: ☑️Ноутбук хариди учун: ▪️Миқдори: 15 млн сўмгача ▪️Муддати: 5 йилгача ▪️Имтиёзли давр: 2 йил ☑️Тадбиркорликни бошлаш учун: ▪️Миқдори:30 млн сўмгача бўлган ускуналар (food truck, мотороллер, скутер ва бошқа асосий воситалар). ▪️Муддат: 5 йилгача, бўлиб тўлаш шарти билан 👆Фоизлар қоплаб берилади Ариза юбориш 🇺🇿@RESPUBLIKA — Мамлакатнинг энг ишончли расмий ахбороти!

80 views

Posted Dec 11

#Диққат#Тезкор ‼️Метан заправкалар фаолиятига вақтинча чекловлар киритилади. Жумладан, Водийда автомобилларга метан газ қуйиш шаҳобчалари аста беркилмоқдаэкан Магистрал тармоқда табиий газ босими кескин пасайиб кетгани муносабати билан ҳамда куз-қиш мавсумида аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига табиий газни меъёрда етказиб берилишини таъминлаш мақсадида бугун, 11 декабр, соат 15:00 дан бошлаб Наманган, Тўрақўрғон туманида фаолият юритаётган барча автомобилларга газ қуйиш шахобчаларига таъминот тўхтатилади. Шопирларга тарқатиб қўйинг. 🇺🇿@RESPUBLIKA — Мамлакатнинг энг ишончли расмий ахбороти!

68 views

Posted Dec 11

❗️«Apple» ва «Google» дунёни киберхавф ҳақида огоҳлантирди Жосуслик фаолияти Покистон, Қозоғистон, Ангола, Миср, Ўзбекистон, Саудия Арабистони ва Тожикистонда қайд этилган. Бу каби хабарлар икки компания томонидан фақат давлат томонидан қўллаб-қувватланадиган юқори даражадаги ҳужумлар аниқланганда тарқатилади. 🇺🇿@RESPUBLIKA — Мамлакатнинг энг ишончли расмий ахбороти!

83 views

Posted Dec 10

#Диққат#Тарқатинг ❗️⚡️💸ЭНДИ НАҚД ПУЛГА УЙ, МАШАНА СОТИБ ОЛОЛМАЙСИЗ ВА СОТОЛМАЙСИЗ! Батафсил видеода. ЯҚИНЛАРГА ТАШАБ ҚЎЙИНГ! 🇺🇿@RESPUBLIKA — Мамлакатнинг энг ишончли расмий ахбороти!

55 views

Posted Dec 10

❗️Payme фойдаланувчиларни огоҳлантирмасдан P2P ўтказмалар учун комиссияни оширди. Payme тўлов тизими ўз мижозларига огоҳлантириш бермасдан картадан-картага ўтказмалар учун 1,1% комиссия еча бошлаган. Яқингача бу 1% ни ташкил этган, бироқ сўнгги кунларда бир қанча фойдаланувчилар бу нарх ўзгарганини пайқашган. Масалан, Uzcard’дан Uzcard’га Payme орқали пул ўтказилганда аввал 1% комиссия олинган бўлса, ҳозир худди шу нарсага 1,1% комиссия ечилмоқда. Payme мижозларни қўллаб-қувватлаш хизмати (call-марказ) оператори ҳам нархларда ўзгариш бўлганини тасдиқлаб, бунга икки ойдан ошганини маълум қилди. Компания тарифларда ўзгариш бўлгани ҳақида шу кунгача мижозларга билдиришнома ёхуд огоҳлантириш юбормаган. Қолаверса, расмий веб-сайтда ҳалигача комиссия 1% кўрсатилган ҳолатда турибди. 🇺🇿@RESPUBLIKA — Мамлакатнинг энг ишончли расмий ахбороти!

53 views
123•••78
PreviousPage 1 of 8Next