TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
← Laylo Rustamova
Laylo Rustamova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2958

@iteducation_pr

Laylo Rustamova

Visualizzazioni883Numero di visualizzazioni
Pubblicato5 feb05/02/2026, 13:24
Contenuto del post

Contenuto

Фарзандларимиз орқасидан “бу фалончи Инсоннинг ота-онаси” деган гапни эшитиш насиб қилсин ҳар биримизга🤲🤲🤲 Шу кунларда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабда Халқаро Бакалавриат IB дастури верификацияси бўйича халқаро ташрифлар ўтяпти. Унга кўра халқаро даражадаги мутахассислар мактабда баҳолаш тизимини янги босқичга олиб чиқишда талабларга жавоб берилишини ўрганишяпти. Қизим Шахло ҳам ўқувчилар орасидан кузатувчиларга хамрох сифатида қатнашаётганини мактабнинг расмий каналида кўриб ғурурга тўлдим ва кўзимга ёш келди… Сабаби менинг энг катта орзуларимдан бири кун келиб, “бу аёл Ширин ва Шахлони онаси”, “Тарбия берган ота-онасига раҳмат” деган сўзларни эшитиш🤲 Ҳар биримизга фарзандларимизнинг ютуқларидан қувониб, ғурурланиб юриш бахти насиб қилсин🤲