@doctor_ziyod · Post #605 · 22.07.2023 г., 05:01
🚽Ич кетишини даволаш учун 3 та самарали восита! 3️⃣Учинчиси - Пробиотиклар! Улар зарарли бактериялар билан ичак деворига ўрнашиш учун рақобат қилади ва иммун тизимни кучайтиради. 2️⃣Иккинчиси - Руҳ моддаси, яъни цинк. Болаларга кунига 20 миллиграмдан берилганда диарея кунларини ва оғирлик даражасини 40% гача камайтиради! Катталарга бемалол 2 баробар кўп берса бўлади. 1️⃣Биринчиси ва асосийси (!) - бу регидратация учун эритмалар! Мисол учун, ҳамма биладиган ОРСА ёки Регидрон. Лекин диареяда айнан руҳ сақловчи "ОРСА цинк" деган турини ичганингиз маққул. Шунда иккита қуённи битта ўқ билан урган бўласиз. 🔬Тадқиқотлар кўрсатган-ки, шундай таркибли суюқликларни ичишни ўзи 90 фоизгача сувсизланиш билан боғлиқ ўлимларни олдини олиши мумкин. Манбаалар: bit.ly/3Ofv7ab bit.ly/3NWpegC bit.ly/3K8gBhX bit.ly/3DgiMMx bit.ly/44D77TQ bit.ly/3XPS3QB #infection
Hashtags