Из-за всем известных событий очень многие потеряли работу.
Для поиска вакансий вполне можно использовать паблики в telegram. Вот несколько которые мне известны:
https://t.me/django_jobs
https://t.me/javascript_jobs
https://t.me/workzavr
https://t.me/workoo
https://t.me/Workesss
@g_jobbot
➡️ Чем шире о себе заявите, тем больше шансов найти нужный контакт. Поэтому предлагаю айтишникам и художникам бесплатно разместить на моём канале @pythonotes информацию о вас.
Формат сообщения можно сделать примерно следующий:
_______________________________
Имя Фамилия
Специализация
О себе
- Долго думаю, быстро делаю.
Кем хочу работать
- Разработчик мобильных приложений
Локация
- Удалённо, возможен переезд в ГородНейм
Знаю языки программирования
- JSON
- CSS
- HTML
Хорошо владею софтом
- Maya. Ротоскопинг, трекинг
- Nuke. Персонажная анимация
- 3DsMax. Композитинг и кленап
Где работал
- Microsoft, админ лифта
- Yandex, доставка пончиков
- Disney, протирка шариков от мышей
Контакты
- Телеграм: @username
- Почта: [email protected]
- Полное резюме (ссылка на GoogleDoc/LinkedIn/PDF)
_______________________________
Картинки не надо, смайлы без фанатизма.
Текст присылайте в этот временный канал, где будем обсуждать все вопросы:
▶️@pn_work
🌼 Если найдутся желающие, вакансии тоже могу запостить
📅 Предложение актуально как минимум до лета 2022г.
Если будет хоть один пост, уже не зря старался)
📌@pythonotes
#offtop
🚽Ич кетишини даволаш учун 3 та самарали восита!
3️⃣Учинчиси - Пробиотиклар!
Улар зарарли бактериялар билан ичак деворига ўрнашиш учун рақобат қилади ва иммун тизимни кучайтиради.
2️⃣Иккинчиси - Руҳ моддаси, яъни цинк.
Болаларга кунига 20 миллиграмдан берилганда диарея кунларини ва оғирлик даражасини 40% гача камайтиради! Катталарга бемалол 2 баробар кўп берса бўлади.
1️⃣Биринчиси ва асосийси (!) - бу регидратация учун эритмалар! Мисол учун, ҳамма биладиган ОРСА ёки Регидрон.
Лекин диареяда айнан руҳ сақловчи "ОРСА цинк" деган турини ичганингиз маққул. Шунда иккита қуённи битта ўқ билан урган бўласиз.
🔬Тадқиқотлар кўрсатган-ки, шундай таркибли суюқликларни ичишни ўзи 90 фоизгача сувсизланиш билан боғлиқ ўлимларни олдини олиши мумкин.
Манбаалар:
bit.ly/3Ofv7ab
bit.ly/3NWpegC
bit.ly/3K8gBhX
bit.ly/3DgiMMx
bit.ly/44D77TQ
bit.ly/3XPS3QB
#infection
❗️Ич кетишида бу тўртта ишни қилманг!
1️⃣Биринчидан, ўзбошимчалик билан уйда инъекция ва капельницаларни олманг! Ўткир аллергик реакция бериб қолса, бу ўлимга ҳам олиб келиши мумкин.
2️⃣Иккинчидан, иситма ёки қонли ахлат бўлганда лоперамид (Имодиум) ичманг. Акс ҳолда у ичак ҳаракатини секинлаштириб инфекцияни организмда ушланиб қолиши ва ҳолатни оғирлашишига олиб келиши мумкин.
3️⃣Учинчидан, сабабини билмай туриб антибактериал препаратларни қабул қилманг, мисол учун мана булар: Эрсефурил, Стопдиар, Фуразолидон, Цифпрофлоксацин.
Диареяларни тахминан ярмини вируслар чақиради. Демак кўпинча антибиотикларни бекорга ичасиз. Беҳуда ичилган антибиотик эса зарарли бўлади.
Кечиши ўхшаш бўлсада, вирус билан бактериал жараённи баъзи фарқлари бор. Тепадаги жадвалдан кўриб олсангиз бўлади.
4️⃣Ва оҳирги, тўртинчи ҳато - мана бу белгилар бўлганида шифокорга мурожаат қилмаслик:
- қон аралаш ахлат
- бош айланиши
- тана ҳарорати 40 дан баланд
- ўта кучли қорин оғриғи
- сийдик кескин камайиши ёки келмаслиги
- диарея 2 кундан ортиқ давом этиши
- кучли уйқучанлик ёки хушни йўқотиш
🔤Кейинги сафар уйда кўллаш учун самарали воситалар ҳақида гапириб бераман.
Манбаалар:
bit.ly/3Ofv7ab
bit.ly/3NWpegC
bit.ly/3K8gBhX
bit.ly/3DgiMMx
bit.ly/44D77TQ
bit.ly/3XPS3QB
#infection
❓ЛЯМБЛИЯНИ ДАВОЛАШ КЕРАКМИ?
Бугун яна дунёингизни барбод қилишимга тўғри келади...
🤷🏻♂️ Кўпчилик инсонлар бу паразитдан бекорга даволанади. Уни устига жуда кўп ҳолларда у одамни ўзидан, оила аъзоларидан ва уйидаги предметлардан қайта юқади (шунинг учун қайта-қайта даволаниб юрасиз).
✅ Лямблия кўп ҳолатларда бир неча ҳафта ичида ўзи ўтиб кетади. Яъни кўпчиликда даво талаб қилмайди. Жуда оз миқдордаги инсонларда безовталик бўлиб уни бошқа сабаби топилмаса, лямблия даволанади. Қуйидаги симптомлар лямблиозда кузатилиши мумкин:
- қорин оғриғи
- кўнгил айниши
- диарея (ич кетиши)
- сувсизланиш (кучли диарея сабабли)
- кучли чарчоқ
👩🏾🦲Лекин бундай ифодаланган лямблиоз кўпроқ камбағал Африка давлатларида кузатилади. Ўзбекистонни жанубий қисмларида ҳам бўлиши мумкин.
🩺Doctor Ziyod | #infection
🔎Мана бу раҳмингизни келтирадиган кўзлар билан сизга қараб турган паразит лямблия бўлади 😅
(аслида у кўзлар эмас, ҳужайра ядроси)
🩺Doctor Ziyod | #infection
1221 кун аввал тарқала бошлаган ва 20 миллион одамни олиб кетган SARS-CoV-2 вирусининг пандемияси тугади. Бу ҳақида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳабар берди.
Вирус ҳеч қаерга йўқолмади. Шунчаки одамларда унги нисбатан турли даражада иммунитет ҳосил бўлди ва буни ортидан касаллик енгилроқ кечиб ўлимлар сони анча пасайди.
🩺Doctor Ziyod | #infection
❓Вируслар қаердан пайдо бўлади?
🔸Улар атроф-муҳитда сақланади ва доимий одамдан одамга юқиб жамиятда айланиб юради. Баъзи мавсумлар уларга қулайроқ бўлгани учун, кўпроқ учрайди (шамоллаш вируслари учун - куз, қиш).
❓Нима учун терлаганимда (бошимни ювганимда) шамоллаб қоламан?
🔸 Бу шунчаки тасодиф. Сиз ўша терлаган пайтингизга қадар вирус юқтириб олгансиз ва касалликнинг биринчи белгилари терлашдан кейинги даврга тўғри келиб қолган.
❓Нима сабабдан совуқ ҳавода шамоллаш кўп учрайди?
🔸 Совуқ мавсумда вируслар кўпроқ тарқалади. Асосий фактор - кўп вақтимизни ёпиқ биноларда ўтказишимиз. Бунда касал инсон чиқарган нафасдан миллиардлаб вирус парчалари хонадаги ҳавога чиқиб, атрофдагиларга юқади. Демак, совуқда шамоллашингиз ҳам шунчаки тасодиф, яъни сиз кимдандир юқтириб олгансиз ва касаллик белгилари шунчаки совуққа чиққанингиздан кейинги даврга тўғри келиб қолгани учун совуқни сабабчи кўрасиз (Негадир одамлар совуққа чиқиб, касал бўлмаган пайтларини сезишмайди. "Кеча енгилроқ кийингандим, шамолламай қолдим" деганини ҳеч эшитганмисиз? 😉).
❗️Бувиларингиз буни тушунишмаган, билишмаган. Шунинг учун бу совуқдан, терлашдан деб ўйлашган.
ШАМОЛЛАШ сўзи ҳам ўзи хато, одамлар ҳали касалликнинг асл сабабини тушунмаган даврларда берилган ном. Ўткир респиратор вирусли инфекция (ЎРВИ) дейиш тўғри бўлади.
#infection#pediatrics