TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Nafaqa.uz
Nafaqa.uz avatar

TGINSIGHT POST

Post #44

@nafaqa_uz

Nafaqa.uz

Viżjonijiet207Għadd ta' viżjonijiet
IppubblikatNov 2121/11/2023 07:50
Kontenut

Kontenut tal-post

❗️ Болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш учун онлайн ариза бериш тизими йўлга қўйилади Вазирлар Маҳкамасининг «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали кам таъминланган оилаларни аниқлаш ва уларга ижтимоий нафақалар тайинлаш бўйича электрон шаклда ариза беришни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди . 🖊Қарорга мувофиқ, 2024 йил апрелдан бошлаб: ✅фуқаролар ортиқча оворагарчиликларсиз онлайн шаклда болалар нафақаси ва моддий ёрдамга ариза топширишлари мумкин. Бунда фуқароларга Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали аризаларни юбориш имконияти яратилади. ✅«Инсон» ижтимоий хизматлар марказларининг ижтимоий ходимларига фуқароларнинг бевосита розилиги билан «Ягона реестр» АТ орқали кам таъминланган оилаларни аниқлаш ва уларга ижтимоий нафақалар тайинлаш бўйича электрон шаклда ариза бериш ҳуқуқи берилади. @nafaqa_uz