TGINSIGHT CHAT
Дайди ўқ
@daydi2021
Politics‼️ДАЙДИ ЎҚ! динга эмас, сохта диндорларга, радикал мутаасибларга қарши курашади ва бу кураш мунтазам давом этади.
Недавни постови
Страница 33 од 85 · 1,010 постова
Објављено 26. јул
Уста ва уч хижобашка Шароит тақозоси билан бир ишчи устани ишга жалб этдим. Қайси вилоятдан эканини айтмай қолай. Тилидан Аллоҳ тушмайдиган, ёши тахминан қирқ беш билан эллик орасидаги эркак эди. Ҳалоллик ҳақида кўп гапирди. Келишувга мувофиқ ишни бир ойда якунлашини ваъда қилди. Ундан бу ҳажмдаги ишга бир ўзи қандай улгура олишини, ёрдамчи билан ишлаш-ишламаслигини сўраганимда, бу замонда шерик билан ишлаб бўлмаслигини айтди. Ҳалиги уста хотини ва синглиси билан ишлаб, белгиланган муддатда ишни тугатишини маълум қилди. Мен бошқа туманда турганим учун, иш қилиниши лозим бўлган ҳовлидан анча узоқда яшайман. Шу сабаб устанинг паспортини расмга олиб, бўнак сифатида тўрт ярим миллион сўм бердим ва уйимга қайтдим. Эртаси куни уста айтган қурилиш материалларини олиб борганимда, ҳовлида уч нафар ҳижобли аёл юрибди. Таажжубда қолдим. Ахир уста менга фақат хотини ва синглиси билан ишлашини айтганди. Учинчиси ким, деб сўраганимда, синглисининг ишсиз юрган таниши эканлигини, ўзи билан олиб келганини тушунтирди. Материалларни топширдим, ишим борлиги сабабли қайтиб кетдим. Орадан кунлар ўтди. Иш қандай кетаяпти, деб фақат телефон орқали сўраб турдим. Бир ҳафта ўтгач, уста иссиқни баҳона қилиб яна бир ярим миллион сўм сўради. Гўё нонушта, тушлик, соя учун парда, совуқ сув, ҳатто лифчик каби “зарур буюмлар” учун. Қурилишда лифчик нимаси билан керак деб ҳайрон бўлдим. Уста эса аёлларнинг саломатлиги ва шижоатига эътибор қаратиш кераклигини айтди. Ҳозир яхши боқмасак, эртага иш қилмайди, деди. Орадан яна бир неча кун ўтгач, ремонт қилинаётган ҳовлимдаги қўшнилардан бири менга овозли хабар юборди. Унда “усталар” кечқурун қўшиқ қўйиб, пиво ичиб ўтиргани, бири иккинчисини Мубина деб чақираётгани эшитиларди. Менинг ҳовлим эса ҳали эшиксиз, деворсиз ҳолда бўлиб, ҳамма томоша қўшниларга кўриниб турган. Бу хабарни эшитгач кечқурун ҳовлига бордим. Юзма-юз кўрсам, “аёлим” деб таништирилган ҳам, “синглим” деб кўрсатилган ҳам мошоллочи устага ғирт бегона аёллар экан. Ҳар бири ўзига яраша ишора ва қараш билан турибди. Столдаги пиволарни кўриб, ҳаммасини тушундим. Уста кулимсираб турди ва нима дейишини билмайгандек, охири шундай деди: - Э, Ока, ҳозир одамлар шундай бўлиб қолдики, ҳижобни кўрса ишонади, Аллоҳ деган одамга ишониб пул беради. Мен ҳам шу бозор қоидаси билан яшаяпман. Юзимни шундай қилиб сотишга мажбурман. Тўғри тушунасиз энди. Бу воқеа орқали мен яна бир бор англадимки, жамиятимизда динни, ҳижобни ва ҳалолликни реклама воситасига айлантириб юрганлар кўп экан. Улар учун ибодат эмас, маркетинг муҳим. Улар учун ҳижоб ҳаё рамзи эмас, ишонч уйғотиш учун кийилган либос. Бундайлар учун Аллоҳ сўзи қалб амри эмас, фақат тилидаги иш битирадиган калима. Улар орасида энг катта қурбон эса ҳеч ким эмас, балки соддалиги туфайли ишонган инсоннинг ўзи. Абдуазим Шомансуров саҳифасидан олинди https://t.me/daydi2021
Објављено 26. јул
Бошида ҳижоби борлигидан оғзини хабари йўқ тавия Авваллари (2015 йилгача) оддийгина пўрим кийинган ўзбек аёлида ҳурмат, ҳаё, уят ва андиша бўларди. Овози паст, нигоҳида ҳаё, тилидан ёмон сўз чиқмасди. Оммавий ҳижобга киришгач, шу қадар юзсиз, пасткаш, саводсиз, сўконғич ва эркакшода бўлиб кетишдики, одамми бу ёки ҳайвонми деб қараб қоласиз. Бошда ҳижоб, оғзи шалоқ, аллоҳни зикр этган тилидан турли беҳаё гаплар тупукдек сачрайверадиган хижобашкалар миллийлигимизни энасиникига тиқвораяпти. Диндор эмас инсон бўлганимиз яхши экан… https://t.me/daydi2021
Објављено 24. јул
Бу видеони ўзини диндорлигини пешлайдиган танишларизга юбориб, сўнг уларни дарҳол блокланг! https://t.me/daydi2021
Објављено 24. јул
Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигидаги қисқагина 8 йилимиз тарихий ўзгаришлар даври бўлди Бугун 24 июль Президентимиз муборак 68 ёшга тўлдилар. Умрлари узоқ бўлсин, юрт бошига доим саломат бўлсинлар. Мирзиёев раҳбарлигида, Инфратузилма, бизнес, таълим ва сўз ва фикр эркинликлари бўйича жиддий илдамладик. Жамиятда ҳар ким ўз фикрини ижтимоий тармоқлар орқали эркин билдираяпти. Ҳоким, Прокурор ва ички ишлар ходимларидан ҳақ-ҳуқуқларимизни ҳурмат қилишини сўрайдиган, кези келганда талаб қиладиган бўлдик. Инсон сифатида ҳуқуқларимизни чекловчи: пластик картани нақдлаштириш, доллар учун навбатда туриш, чет элга чиқиш учун иибдан рухсат олиш, олди-сотди қилиш ишларида папкалаб ҳужжат йиғиб юриш каби балолардан қутилдик. Ҳозирги даврда, дунёвий давлат тамойилларини турғун ушлаш ҳар кимга ҳам эмас. Намозхон намозини ўқияпти, Бошқаси ўз фикрини билдираяпти. Барча учун тенг эътиқод эркинлиги таъминланган. https://t.me/daydi2021
Објављено 23. јул
Дин ҳозирги аксарият одамлар учун бизнес калити бўлиб қолди. Пул учун товуқ билан хўрозни никоҳ ўқитган мана бунақа дин тужжорлари фойда учун тез орада чўчқа билан эшакни ислом динига киритиб, гўштини ҲАЛОЛ деб сотади ҳали... (с) Otabek https://t.me/daydi2021
Објављено 23. јул
Аввалги постларимизда ёзганимиздек, қирчиллама ёшдаги ҳирсга тўла аёлларнинг дини бўлмайди. Улар учун ёшлик дин, пуллар эса диёнат. Тўғри тушунинглар на хижоб билан на космонавтлар киядиган скафандр билан аёлнинг эҳтиросини қулфлаб бўлмайди !!! Инсон бўлмаса, диндорлиги чепуха! https://t.me/daydi2021
Објављено 22. јул
Россиянинг Обнинск шаҳарчасида ўзбек йигити билан боғлиқ ғалати ҳолат юз берди Домларнинг бирида бир эркак саккизинчи қаватнинг деразаси токчасида икки пичоқ билан 15 соатдан ортиқ вақт давомида мақсадсиз турган. Ҳолат видеоси маҳаллий телеграм каналларда тарқагач, қутқарувчилар зудлик билан квартирага кириб, уни тортиб олишган. Аниқланишича, йигит Ўзбекистонлик бўлиб, ота-онаси билан бирга ушбу квартирада ижарада яшаган; бир неча кун олдин улар ватанга қайтишган, у эса уни мажбурлаб ҳижобли қизга уйлантирмоқчи эканлигини билиб, Россияга қочиб кетган ва кучли руҳий тушкунлик таъсирида ушбу қилмишни содир этган. https://t.me/daydi2021
Објављено 22. јул
Шундай аёллар борки, уларни ҳижоб билан одам қилиб бўлмайди 30 ёшлар чамасидаги эркак ўз онаси билан бассейнда чўмилаётганини видеога олиб уни ижтимоий тармоқларга жойлаб, шундай демоқда: “она муқаддас зот” Видеодаги ҳолат на динга на инсонийликка тўғри келади. Аммо ҳижоб ўраган она учун бу қувонч, кап-катта эркак учун бу фахр эмиш. https://t.me/daydi2021
Објављено 21. јул
Нега ноқонуний диний таълим, ертўла, омбор ёки пастқам, кўзга ташланмайдиган жойларда ўқитилади ? Чунки, “дин устозлари” ўзларининг радикал жиноий ниятларини яшириш, жавобгарликдан имкон қадар қочиш мақсадида одамлар кўзи тушмайдиган, қўшнилар шубҳаланмайдиган, давлат органлари назоратидан яшириниш мумкин бўлган ҳар қандай жойда диний таълим бераверишади. Назорат йўқ жойда радикал ғоялар бемалол тарқалади. Ҳеч ким: “Нима ўргатиляпти?”, деб сўрамайди. Ҳатто ҳеч қандай нотўғри ғоя тарқатилмаган тақдирда ҳам, бу каби ёпиқ муҳитнинг ўзи хавф ўчоғи бўлиб қолаверади. Чунки жамоатчилик назоратидан, очиқликдан, савол ва мулоҳазадан бекорга яширинишмайди. Навбатдаги фош этилган ҳужра ҳам, муқаддам товуқ фабрикалари учун мўлжалланган гормонлар сақланадиган склад бўлган экан. Манба https://t.me/daydi2021
Објављено 19. јул
Мисрда янги “Каъба” очилди 😳 2025 йилда ислом оламида тарихий воқеа юз берди. Миср давлати, Макка шаҳридаги Каъбадан ташқарида зиёрат қилиш учун альтернатив марказ яратди. Бу Саудия Арабистонидаги зиёратчилар зичлиги ва айрим мусулмонларнинг иқтисодий муаммолари туфайли ҳаж амалини амалга оширишларига имкон сифатида қаралмоқда. (Тўғрида Аллоҳ Осмонда бўлса, Саудияга пул сарфлаб бориб, 7 марта қоратошни айланишдан маъно нима ?) Хуллас янги Каъба Қоҳиранинг шарқида, Эл-Файюм тумани яқинида қурилибди. Ушбу янги диний мажмуа “Миср Каабаси” деб номланмоқда. Ушбу иншоот Каъбанинг аниқ ўлчамларига кўра қурилган. Унинг атрофида Сафа ва Марва тоғларини ифода қилувчи икки тепалик, Арафот ва бошқа муқаддас манзилларни символик тарзда намоён этувчи ҳудудлар мавжуд. Бу объект Миср Вақфлар вазирлиги назорати остида ва Азҳар университети уламолари томонидан шакллантирилган. Ҳукумат вакиллари бу марказ “Маккага етиб бора олмайдиган мусулмонлар учун маънавий ечим” эканини таъкидламоқда. Тавоф ва Ҳаж маркази бепул Энг диққатга сазовор жиҳати шундаки, Саудия Арабистонига виза, яшаш ёки транспорт харажатларини қила олмайдиган мусулмонлар бу ерда ҳаж ва умра амалларини бепул адо этиш имконига эга. Барча харажатларни Миср ҳукумати ўз зиммасига олган. Кўп минг кишилик айланма йўл 50 000 та зиёратчини қабул қилишга мўлжалланган. Ислом уламолари орасида бу борада қарама-қарши фикрлар мавжуд. Айрим олимлар бу амалиётни “динни воситачига айлантириш” деб баҳолашса, бошқалар Маккадан ташқарида ҳаж қилишни жоиз деб аташган. https://t.me/daydi2021
Објављено 19. јул
2000 йилларнинг ёрқин юлдузи, Ўзбекистон санъатида ўзига хос ўрни бўлган Ойпопук Эшонхонова ғирт радикал диндорга айланибди Ойпопук ўзининг машҳурлик даврида ички ишлар органлари ансанблида хонанда сифатида ишлаган. Шу ансанблда бастакор сифатида фаолият юритган, машҳур хонанда Абдулазиз Карим билан аввал ҳамкорлик кейин севишиб, ундан битта қиз туққан. Абдулазиз Карим ўз пайтида жамоатчилик орасида таниқли ижодкор бўлиши билан бирга, динга чуқур берилиб кетгани, ҳатто айрим диний доиралар таъсирида радикал тусга кирган қарашлари туфайли санъатдан воз кечади. Унинг бу ҳаётий бурилиши Ойпопукка ҳам таъсир қилиб, у ҳам санъатни тарк этиб, оиласидан ажрашади. 2016 йил саҳнадан бутунлай юз ўгириб, Туркияга чиқиб кетади ва батамом арабча рўдапога ўраниб олади. Афсуски, вақт ўтиши билан Ойпопук Эшонхонова фақат шахсий диний ҳаёт билан чекланиб қолмайди. У ўз диний қарашларини бошқаларга ҳам ёйиш, айрим ҳолларда радикал тарзда илгари суриш билан шуғуллана бошлайди. https://t.me/daydi2021
Објављено 19. јул
Ўзбекистонда террорчилар бор (ми) Ҳа, афсуски, бизда террорчилар бор. Яширин террорчилар ва тузалиш йўлига ўтмаган террорчилар бор. Улар яхши одам ниқоби остида юриб, ўзларини мавжудлигини ҳеч кимга билдирмай келишади. Бундай турдаги шахслар ҳеч қачон тузалиш йўлига ўтишмайди. Онгги шу қадар заҳарланганки, эртами-кечми қонхўрлигини амалга ошириш пайида яшайди. Наманганда қўлга олинган 16 нафар шахс кеча ёки бугун бирлашмаган , улар бир неча ўн йиллар давомида хуфиёна тайёрланиб келишган. Бу газандалар орасида «Ислом давлати» жангарилари сафида бўлганлари ҳам кўп. Ачинарлиси, улар аллақачон сафларини кенгайтиришга уринишган. Манба https://t.me/daydi2021