TGINSIGHT CHAT
Дайди ўқ
@daydi2021
Politics‼️ДАЙДИ ЎҚ! динга эмас, сохта диндорларга, радикал мутаасибларга қарши курашади ва бу кураш мунтазам давом этади.
Недавни постови
Страница 72 од 85 · 1,010 постова
Објављено 24. јул
Мубашшир Аҳмад исмли “диний уламо” ўзини телеграм платформасидаги каналида, ижтимоий тармоқда эркак кишини аёлларга хос бўлган кийим-бошни кийиб, юзини ҳам бурқа билан ёпиб олганлиги ҳолати юзасидан ўзини муносабатини билдириб, унда, агар эркакларни аёллар бурқасини кийиши уларни шахсий идентификация қилишга тўсқинлик қилаётган бўлса, юзини таниб бўлмайдиган даражада макияж қилган аёлларни ҳам бундай қилишларига тўсиқ жорий қилишни Ўзбекистон ҳукуматидан талаб қипти. Бу ҳолатда макияж қилган аёлларни нима алоқаси бор? Нега бу вазиятда урғуни макияж қилувчи аёлларга қаратмоқда!? Ушбу “диний уламо” бу гапи билан Ҳукуматга эркаклар бурқа кийиб юрса индама демоқчими? Ёки Ўзбекистондаги аёллар макияж қилиб ўзларига оро бермасин демоқчими? Балкий бу кимса Ҳукуматга ўзини юқоридаги талабини қўйиш, шу билан бир қаторда ўзини азалий ғараз ниятларини амалга ошириш учун атайлаб ушбу “эркакка” бурқа кийиб, жамиятда юриш туриш қоидаларини менсимай, бетартиблик келтириб чиқаришга далолат қилгандир! Чунки ушбу инцидент ижтимоий тармоққа чиқар чиқмас, бу кимса ушбу мавзуда юзасидан қуръон ва ҳадисдан иқтибослар келтирган ҳолда узундан узоқ муносабатини билдириб чиқди. Бунда кўриниб туриптики бу инцидент ҳали ижтимоий тармоқ ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали намойиш қилмасдан туриб у хабар топган. Мени фикримча ё ушбу бебошликни ўзи уюштирган ёки куч ишлатар тизимда унга хабар берувчи “хабарчилар” бор! Ўз.Р. МЖтКнинг 184 прим 4-моддасига биноан, Жамоат жойларида шахсини идентификация қилиш имконини бермайдиган даражада юзини тўсган ҳолда бўлиш, бундан тиббий кўрсатмага асосан ёки йўл-транспорт ҳаракатида хавфсизликни таъминлаш учун кийиладиган махсус бош кийимда ёхуд меҳнат ва хизмат фаолияти билан боғлиқ ҳолларда юзини тўсган ҳолда бўлиш ёки спорт ва маданий тадбирларни ўтказиш вақтида ушбу тадбирлар иштирокчиларининг юзини тўсган ҳолда бўлиши, шунингдек қонунчиликда тўғридан-тўғри рухсат этилган бошқа ҳолатларда юзини тўсган ҳолда бўлиш мустасно, —базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Энди “диний уламони” постини аёлларга оид қисмига эътиборингизни қаратаман. Гўёки аёлларни юзларига макияж қилишлари уларни шахсий идентификация қилишга тўсқинлик қилаётган эмиш! Аёллар юзларига макияж қилишларига йўл қўймаслик чораларини кўриш лозимлигини таъкидлаган. Ушбу “диний уламо” қўлига бўш микрафон тушиб қолса, фурсатни бой бермай, дарров аёлларни ҳуқуқини чеклаш бўйича ўзини 7 асрга оид бўлган таклифини илгари суради. Мубашшир Аҳмадни нафратига мубтало бўлган аёлларни ягона айби, уларни жинси билан боғлиқ. Зеро, Ўз.Р. Конституцияси, Ўз.Рнинг “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги қонуни ва Ўз.Рнинг “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида“ги қонунларда аёлларни жинс бўйича камситишга йўл қўйилмаслиги белгилаб қўйилган. Таклифим: Ўзбекистондаги аёлларимиздан ифлос қўлингни торт мараз! ✅Муаллиф Мавлоно Румий @daydi2021
Објављено 24. јул
Објављено 24. јул
Куни кеча бир нечта шариат ва исломий давлат шайдолари ҳижобланган эркак масаласида бирин кетин чиқишлар қилиб “қўрқоқ олдин мушт кўтарар” усулидан фойдаланишди Ўғринининг ҳадиги чўпдан деганларидек мубашшир аҳмад ва унинг қабиладошлари ҳижобли эркак баҳонасида кенг кўламли рейдлар ўтказилишидан, уларга тегишли “бачча”лар ошкор этилишидан хавотирларини изҳор этишди. Бири муборак қуръони каримдан иқтибос келтирди, иккинчиси Муҳаммад пайғамбар сўзларидан понятка ясади, хулласи калом ҳижобли эркак мавзусини ўзларича бости-бости қилишга уринишди. Қуйлиқ бозорида ҳижоб кийиб олиб, эмчак халтасига пахта тиқвоган эркак ҳеч қандай жинни ёки псих ҳам эмас ёки гей ҳам эмас. У айнан Мубашшир Аҳмаднинг раҳнамолари молиялаштирган синов лойиҳасидаги актёр холос. Халифачиликни ўрнатиш тарафдорлари, онгги сўқир манқурт қориларни шунақа кийинтириб, ўзбек ҳуқуқ органларини ҳушёрлигини текширмоқда. Ими жимида ҳижобли эркакларни одамлар орасида эркин кездиргач, мамлакатда яхшигина хунрезликлар ва ваҳимали ҳолатларни уюштиришни мақсад қилишган. Умиджон исмли ҳижобдаги эркак, дастлабки тергов пайтида сўроқ қилинганда, ўзи каби юзлаб эркакларнинг ҳижоб ва бурқада одамлар орасида юрганлиги ҳақида кўрсатма берган. Унинг муғомбирона кўрсатмасида, -биз шунчаки қизиққанимиз учун ҳижоб ўраганмиз дейишига қарамасдан терговчилар унинг эркак дугоналари ҳақида маълумот тўплашга киришишган. Маълумот учун Сурияда бурқа ва ҳижобда бўла туриб шаҳидликни бажариб, одамлар орасида ўзини портлатган 1173 нафар эркак ҳисобга олинган уларнинг 891 нафари марказий осиёлик эркаклар бўлган. Афғонистонда содир этилган террактларнинг 90 фоиздан ортиғини ҳам аёл ниқобидаги эркаклар томонидан содир этилган. Шундай экан Мубашшир аҳмад ва унинг кўрмуридларига қўшиб ҳамма-ҳаммасини жаслиққа равона қилишимиз лозим. Акс ҳолда тинч аҳоли ўртасидаги ўлимлар, шаҳарлар ва транспорт тузилмасига жиддий муаммолар хавфи билан ваҳимали яшашга мажбур бўламиз. @daydi2021
Објављено 23. јул
Ижтимоий тармоқдаги Ҳурматли дўстлар! Қуйидаги ҳолатга диққатингизни қаратмоқчиман! Робия Мунаввара исмли (паспортида бошқа исм фамиля бўлиши мумкин) адашмасам Ўзбекистон Республикаси фуқароси. Мен томонимдан ўзимни фейзбукдаги профилимда қўйган (Хуррамбек деган ватандошимизни видеоси) постимга қуйида илова қилинган скриншотдаги изоҳни қолдирган. Робия Мунавара ёзган шарҳида жумладан шундай деган: “Мавлоно Румий айнан сиз ва авлодингиз 25 йилдан сўнг афгонистонга мардикорликка борасиз афгонистон шундай ривожланиб борса. Гапим эсизда турсин сизни болалариз боради”. Энди бу жумлаларни таҳлил қиламиз! Робия Мунаввара исмли кимса, шу қӯйган шарҳи билан нима демоқчи? Демак мен Ўзбекистон фуқароси сифатида ўз юртимда иш тополмай Афғонистонга иш қидириб боришим бу Ўзбекистон иқтисодий таназзулга юз тутишини англатмайдими? Ёки коса тагида нимкосаси бор дегандай бу кимса Ўзбекистонни келажакда Афғонистонга меҳнат муҳожирлари етқазиб берувчи бир қолоқ давлат бўлади демоқчими? Ёки Ӯзбекистон келажакда Афғонистонни мустамлакаси бӯлади демоқчими? Ёки Афғонистон Ӯзбекистонни фатх қилади демоқчими? Робия Мунаварага ӯхшаган кимсаларга бунча шариатпарастлик, Толибонсеварлик қаердан шаклланиб қоляпти? Давлатимиз томонида берилган диний эркинликни суиистеъмол қилишга бу кимсани нима ёки ким мажбур қиляпти? Ундан ташқари Робия Мунавара исмли кимса ижтимоий тармоқда шахсларни иймонини вазнини ӯлчайдиган иймонамерка десак хато қилмаган бӯламиз. Бу кимса фақат бошқаларни иймонини ўлчаб юради. Иймон тарозиси ҳамиша чўнтагида. Аммо ўзини иймонини ҳеч ўлчамайди, чунки недовесы чиқишидан қўрқади. Мани фикрим бўйича, Робия Мунавара ва унга ўхшаган кимсаларни вақтида дунёқарашини ўзгартирилмаса оқибати яхши бўмайди. Ўз.Р. Конституциясининг 35-моддасига биноан, Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар ким хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди. ✅Мавлоно Румий тахаллусли фойдаланувчи саҳифасидан олинди. @daydi2021
Објављено 23. јул
Објављено 23. јул
Мулоқот ва муносабатда диний сўзлардан кўп фойдаланадиганлар фирибгар бўлишади Агар сизга сотувчи аллоҳ номини қўшиб товар мақтаяптими билингки у ҳеч қандай художуй савдогар эмас. Ундайлар ўз товарини бир амаллаб сотиш учун гоҳ диндор гоҳ риёкор ролини уйнайверадиган лўттивозлардир. Агар жуфтингизни топишингизда ҳам худо ўртага қуйилса ундай муносабатдан қочинг. Сабаби сизга рўпара қилинаётган кимса маънан чириб кетган текинхўр ёки боқиманда одам бўлади. Жуфтни ҳалоли бу диндор кўринишдаги муғомбир эмас ўзаро ишонч ва ҳурмат асосда шаклланаётган муносабатдир. Ҳеч ҳеч кимга диний мотивлар асосида ўзини қурбон қилмасин. @daydi2021
Објављено 21. јул
Бир қориака 5-синфда ўқийдиган қизини мактабга ҳижоблантириб юбораркан. -Ўғил болалардан, эркак муаллимлардан ўзингни узоқ тутгин, эркак сотувчидан нарса харид қилмагин. Пешин намозига етиб келиб, ойинг ва сингилларинг билан ибодатда қойим бўгин деб доим таъкидлар экан. Қизчага бошқа тенгдошлари каби уйнаб кулиш биргаликда дарс қилиш ва чет тилларни ўрганиш ҳаром қилинган хуллас. Шу қиз ўзига қуйилган чекловлардан маъно изламоқчи бўлибди. Ўзича фикр юритиб кўрибди. -Нега бошқа қизларга эмас айнан менга кимдир нима қилиши мумкин, магазинчи амакидан нарса сотвосам мани еб қўярмикан, ўғил бола синфдошларим билан гаплашсам нима бўларкан деб, ўзини миясини ислоҳ қивурибди. Бир куни тонг саҳардан мактабга тайёрланар экан. Ҳар доимгидан замонавий кийиниб, юз кўзига оро берибди. Рўмолни қориака талаб қилгандака эмас орқасига ўрабди. Мактабга шу кўринишда борган экан ҳеч ким аҳамият ҳам бермабди. 1-2 та дугоналари уни ўзгаргани ўзига ярашганини айтиб мақтаб қуйишибди. Қиз ҳайрон бўлиб эртаси куни ҳижобни сумкасига тахлаб, сочларини турмаклаб мактабга келибди. Яна ҳеч кимни иши бўлмасмиш, ўғил болалар ҳар кунгидек ўз ўқиши, уйин кулгиси билан овора, бир-бири билан ҳазил қилиб, қувлашмачоқ уйнашиб, қизнинг ҳижобни ечганига аҳамият ҳам беришмабди. Қиз янада фикрлай бошлабди. Отам айтганидек ўғил болалар ёввойи эмас экан, ҳижоб ўрасам ҳам ўрамасам ҳам мен билан ҳеч кимни иши йўқ, демак ўғил болаларнинг қизлар билан иши йўқ улар ўз дунёсида яшашмоқда. Мен ўқишим билан билимим билан ҳаммани эътиборига тушарканман деб, шу кундан яхши ўқий бошлабди аввал синфда етакчи бўлиб билими билан ҳаммани эътиборини қозонибди. Кейин унга фан олимпиядасига йўлланма беришибди. Қориака аввалига жаҳли чиқибди, кейинчалик мактаб ва маҳаллани аралашуви билан қизини ҳамма ўқувчилар қатори кийинишига қаршилик қилолмай қолибди. Қиз бу йил 6-синфга ўтади. Моҳигул Назарова ( ўқитувчи) @daydi2021
Објављено 21. јул
Яқин кунларгача эрга тегиш воситаси бўлган ҳижоб энди бировни оиласини бузиш воситасига ҳам айланибди. Ҳижобашкаларни хурмача қилиқларини кўп ва хўп кўрдик. Ҳижоб ўравоган ўғри, фоҳиша, массажчи, бозорчи, отарчилардан кўзимиз туйди. Рижоллар мақтайдиган ўранган конфетлар любойини ўрашда пешқадам эканку😂 @daydi2021
Објављено 18. јул
Понятки «хааааа» @daydi2021
Објављено 18. јул
Ўқинг, изланинг, тафаккур қилинг Манба @daydi2021
Објављено 16. јул
Ёз келди дегунча чўмилиш ҳавзалари ўранган хотин-қизларга тўлиб тошади. Баъзилари ёнида маҳрами билан баъзилари сўққабош ҳолатда ҳижоби ва рўдапоси билан чўмилаётган бўлади. Мен бу постим билан ўранганларнинг катта сув ҳафзалари ва бассейнларда чўмилишларига қаршилик қилмоқчи эмасман, аммо лекин чўмилишнинг ҳам ўзига хос маданияти ва санитар талаблари борда. Ўранган аёллар, иссиқда қўлтиқ ости ва чов соҳасида йиғиладиган микро ва макро бактерияларни ҳам инобатга олишадими ўзи. Ҳар қандай сув ҳавзасида албаттаки болажонлар ҳам бўлишади. Шу 40-50 ёшдаги семиз хотинлардан ажраладиган тер ва ортиқча суюқликлари ибодат кийимларига ёпишиб қоладими ? - ёпишиб қолади! Шу ипирисқилари сувга тушгач ёйилиб кетади тўғрими? Тўғри ! Бечора болачаларга ҳар хил микробларни юқтириб “Накуй” кераги бор? деб ачинадида киши. https://t.me/daydi2021
Објављено 15. јул
АБРОР МУХТОР ОЛИМ #q) @daydi2021
Hashtags