TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Дайди ўқ
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT POST

Post #2677

@daydi2021

Дайди ўқ

Прегледи15,400Број прегледа
Објављено6. феб06.02.2025. 04:54
Садржај

Садржај поста

💋💋💋💋💋💋💋💋💋💋💋💋 🇺🇿 🇺🇿Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясини тасдиқлаш тўғрисида қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди Ушбу Концепциякенг аҳамиятли бўлиб, – Ўзбекистонда диний эркинлик ва бағрикенгликни мустаҳкамлаш, турли конфессиялар ўртасида мулоқотни кучайтириш ва давлатнинг секуляр тамойилларини қонунчилик асосида аниқ белгилаб беради: 1️⃣🥳Виждон эркинлигини таъминлаш – ҳар бир фуқаро ўз диний эътиқодига амал қилиш ёки ҳеч бир динни қабул қилмаслик ҳуқуқига эга бўлиши керак. 2️⃣🥳Диний бағрикенглик ва тотувликни мустаҳкамлаш – турли конфессия вакиллари бир-бирига ҳурмат билан муносабатда бўлиши ва ҳамжиҳатликни сақлаши лозим. 3️⃣🥳Секуляр давлат тамойилларини мустаҳкамлаш – давлат барча динларга бир хил муносабатда бўлиб, ҳеч бир динга имтиёз бермайди. 4️⃣🥳Диний ташкилотлар ва давлат ўртасида мулоқот механизмларини яратиш – давлат ва диний жамоалар ўртасида ҳамкорликни таъминлаш, жамият манфаати учун қўшма лойиҳаларни амалга ошириш. 5️⃣🥳Жамиятда маънавий ва ахлоқий қадриятларни тарғиб қилиш – дин ва урф-одатларнинг ижобий жиҳатларини сақлаган ҳолда, уларни умуммиллий маданият ва маърифатнинг бир қисми сифатида ривожлантириш. Мазкурконцепция Ўзбекистондаги барча динлар учун эътиқод эркинлигини сақлаб қолиш, конфессиялар ўртасидаги ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш ва давлатнинг барқарор секуляр сиёсати орқали жамиятда тинчлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган. https://t.me/daydi2021