Садржај поста
Бувайдада ҳужра фош этилди: 23 нафар вояга етмаган бола зах ва моғор ичида “диний таълим” олиб яшаб келган Фарғона вилояти Бувайда туманида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида 1991 йилда туғилган шахс ва унинг 1996 йилда туғилган турмуш ўртоғи ўз хонадонининг ертўла қисмида ноқонуний равишда 30 нафар шахсга ҳужра шароитида диний таълим бериб келаётгани аниқланди. Эътиборли жиҳати, мазкур шахс 2022 йилда ҳам диний таълим бериш тартибини бузганлиги учун судланган бўлишига қарамай, бу ҳаракатини давом эттирган. Энг даҳшатлиси! Ушбу ҳужрада таълим олаётганларнинг 23 нафари вояга етмаган болалар! Улар нафақат Фарғона вилоятидан, балки Сирдарё, Наманган ва Сурхондарё вилоятларидан ота-оналари томонидан олиб келинган. Ҳурматли ота-оналар! Ташқарида 21-аср! Ахборот асри, замонавий билимлар, техник тараққиёт даври! Сиз эса ҳали ҳам фарзандингизни зах ва моғорга тўлган, чирик ҳид анқиб турган, вентиляциясиз, қуёш нури тушмайдиган ертўлаларда “қори” қилмоқчи бўлиб юрибсизми?! Бу – на ақлга сиғадиган, на инсонийликка тўғри келадиган ишку 😡 https://t.me/daydi2021