TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Дайди ўқ
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT POST

Post #2934

@daydi2021

Дайди ўқ

Прегледи23,600Број прегледа
Објављено19. јул19.07.2025. 12:05
Садржај

Садржај поста

Мисрда янги “Каъба” очилди 😳 2025 йилда ислом оламида тарихий воқеа юз берди. Миср давлати, Макка шаҳридаги Каъбадан ташқарида зиёрат қилиш учун альтернатив марказ яратди. Бу Саудия Арабистонидаги зиёратчилар зичлиги ва айрим мусулмонларнинг иқтисодий муаммолари туфайли ҳаж амалини амалга оширишларига имкон сифатида қаралмоқда. (Тўғрида Аллоҳ Осмонда бўлса, Саудияга пул сарфлаб бориб, 7 марта қоратошни айланишдан маъно нима ?) Хуллас янги Каъба Қоҳиранинг шарқида, Эл-Файюм тумани яқинида қурилибди. Ушбу янги диний мажмуа “Миср Каабаси” деб номланмоқда. Ушбу иншоот Каъбанинг аниқ ўлчамларига кўра қурилган. Унинг атрофида Сафа ва Марва тоғларини ифода қилувчи икки тепалик, Арафот ва бошқа муқаддас манзилларни символик тарзда намоён этувчи ҳудудлар мавжуд. Бу объект Миср Вақфлар вазирлиги назорати остида ва Азҳар университети уламолари томонидан шакллантирилган. Ҳукумат вакиллари бу марказ “Маккага етиб бора олмайдиган мусулмонлар учун маънавий ечим” эканини таъкидламоқда. Тавоф ва Ҳаж маркази бепул Энг диққатга сазовор жиҳати шундаки, Саудия Арабистонига виза, яшаш ёки транспорт харажатларини қила олмайдиган мусулмонлар бу ерда ҳаж ва умра амалларини бепул адо этиш имконига эга. Барча харажатларни Миср ҳукумати ўз зиммасига олган. Кўп минг кишилик айланма йўл 50 000 та зиёратчини қабул қилишга мўлжалланган. Ислом уламолари орасида бу борада қарама-қарши фикрлар мавжуд. Айрим олимлар бу амалиётни “динни воситачига айлантириш” деб баҳолашса, бошқалар Маккадан ташқарида ҳаж қилишни жоиз деб аташган. https://t.me/daydi2021