TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Дайди ўқ
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT POST

Post #2935

@daydi2021

Дайди ўқ

Прегледи12,300Број прегледа
Објављено21. јул21.07.2025. 05:24
Садржај

Садржај поста

Нега ноқонуний диний таълим, ертўла, омбор ёки пастқам, кўзга ташланмайдиган жойларда ўқитилади ? Чунки, “дин устозлари” ўзларининг радикал жиноий ниятларини яшириш, жавобгарликдан имкон қадар қочиш мақсадида одамлар кўзи тушмайдиган, қўшнилар шубҳаланмайдиган, давлат органлари назоратидан яшириниш мумкин бўлган ҳар қандай жойда диний таълим бераверишади. Назорат йўқ жойда радикал ғоялар бемалол тарқалади. Ҳеч ким: “Нима ўргатиляпти?”, деб сўрамайди. Ҳатто ҳеч қандай нотўғри ғоя тарқатилмаган тақдирда ҳам, бу каби ёпиқ муҳитнинг ўзи хавф ўчоғи бўлиб қолаверади. Чунки жамоатчилик назоратидан, очиқликдан, савол ва мулоҳазадан бекорга яширинишмайди. Навбатдаги фош этилган ҳужра ҳам, муқаддам товуқ фабрикалари учун мўлжалланган гормонлар сақланадиган склад бўлган экан. Манба https://t.me/daydi2021