TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Дайди ўқ
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT POST

Post #2943

@daydi2021

Дайди ўқ

Прегледи16,100Број прегледа
Објављено24. јул24.07.2025. 07:34
Садржај

Садржај поста

Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигидаги қисқагина 8 йилимиз тарихий ўзгаришлар даври бўлди Бугун 24 июль Президентимиз муборак 68 ёшга тўлдилар. Умрлари узоқ бўлсин, юрт бошига доим саломат бўлсинлар. Мирзиёев раҳбарлигида, Инфратузилма, бизнес, таълим ва сўз ва фикр эркинликлари бўйича жиддий илдамладик. Жамиятда ҳар ким ўз фикрини ижтимоий тармоқлар орқали эркин билдираяпти. Ҳоким, Прокурор ва ички ишлар ходимларидан ҳақ-ҳуқуқларимизни ҳурмат қилишини сўрайдиган, кези келганда талаб қиладиган бўлдик. Инсон сифатида ҳуқуқларимизни чекловчи: пластик картани нақдлаштириш, доллар учун навбатда туриш, чет элга чиқиш учун иибдан рухсат олиш, олди-сотди қилиш ишларида папкалаб ҳужжат йиғиб юриш каби балолардан қутилдик. Ҳозирги даврда, дунёвий давлат тамойилларини турғун ушлаш ҳар кимга ҳам эмас. Намозхон намозини ўқияпти, Бошқаси ўз фикрини билдираяпти. Барча учун тенг эътиқод эркинлиги таъминланган. https://t.me/daydi2021