TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Дайди ўқ
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT POST

Post #3278

@daydi2021

Дайди ўқ

Прегледи7,890Број прегледа
Објављено28. феб28.02.2026. 09:31
Садржај

Садржај поста

Вафот этган эркак уруғи орқали илк бор чақалоқ дунёга келди Буюк Британияда илк бор вафот этган эркакдан олинган уруғ ҳужайралари орқали чақалоқ дунёга келди. Бу ҳолат репродуктив тиббиёт соҳасида муҳим воқеа сифатида баҳоланмоқда. Лондонда яшаган Грейс Томас 2025 йил май ойи охирида баланд қаватли бинода иш жараёнида бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этган. Бир ҳафтадан кейин унинг никоҳ тўйи бўлиши режалаштирилган эди. Марҳумнинг севгилиси Элизабет Корнер розилиги билан Томас вафотидан кейин унинг уруғ ҳужайралари олинди. Кейинчалик улар сунъий уруғлантириш усули орқали аёл бачадонига кўчириб ўтказилди. Натижада жуфтлик орзу қилган фарзанд дунёга келди. Мутахассислар таъкидлашича, вафот этган эркакдан уруғ ҳужайралари олиш амалиёти аввал ҳам ўтказилган. Жаҳон амалиётида бундай усул орқали 100 дан ортиқ муваффақиятли уруғлантириш ҳолатлари қайд этилган ва 70 дан зиёд соғлом бола туғилган. Шифокорлар фикрича, бу технология севган инсонидан фарзанд кўришни истаган аёллар учун янги имкониятлар очади. Шу билан бирга, бундай амалиёт этик ва ҳуқуқий масалаларни ҳам кун тартибига чиқаради. https://t.me/daydi2021