TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Дайди ўқ
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT POST

Post #3282

@daydi2021

Дайди ўқ

Прегледи10,500Број прегледа
Објављено1. мар01.03.2026. 01:17
Садржај

Садржај поста

Бу йилги ҳаж зиёрати тақдири ҳозирча ноаниқ қолмоқда. Яқин Шарқда юзага келган кескин вазият зиёратчилар хавфсизлиги масаласини жиддий кун тартибига чиқарди. Эрон ва АҚШ-Исроил ўртасидаги ҳарбий тўқнашувлар янада кучайиб бораяпти. Эрон ҳудудида портлашлар кузатилди, ҳарбий ва стратегик объектларга зарбалар берилаяпти. Шу билан бирга, Эрон ҳам яқин шарқдаги АҚШга тегишли ҳарбий базалар ва Исроилга ракета ва дронлар билан зарба бермоқда. Араб осмони ёпилган. Айни пайтда минтақада ҳаво қатновига жиддий чекловлар жорий қилинган. Эрон, БАА ва Исроил осмони ёпилиши натижасида халқаро рейслар бекор қилинди ёки орқага қайтарилди. Мадина ва Жидда йўналишидаги самолётлар ҳам хавфсизлик сабабли қайтарилмоқда. Эрон-Исроил уруши ҳаж мавсумига тайёргарлик жараёнларига ҳам таъсир кўрсатиши, зиёратчилар ҳаракати тўлиқ авиация тизимига боғлиқ бўлгани учун минтақадаги ҳарбий зиддиятлар ҳаж ташкилотига жиддий хавф туғдираяпти. Саудия Арабистони расмийлари томонидан бу йилги ҳаж зиёратини бекор қилиш буйича ишлар бошланган. Макка шаҳридаги хавфсизлик билан боғлиқ вазият оғирлашса, ҳаж мавсумини чеклаш ёки қисқартириш эҳтимоли кун тартибига чиққан. Тарихда уруш, эпидемия ёки сиёсий беқарорлик сабаб ҳаж зиёрати чекланган ҳолатлар кузатилган. Шу нуқтаи назардан қараганда, бу йилги ҳаж тақдири минтақадаги ҳарбий-сиёсий вазиятга бевосита боғлиқ бўлиб қолмоқда. https://t.me/daydi2021