TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Дайди ўқ
Дайди ўқ avatar

TGINSIGHT POST

Post #3286

@daydi2021

Дайди ўқ

Прегледи10,200Број прегледа
Објављено2. мар02.03.2026. 12:05
Садржај

Садржај поста

АМЕРИКА НЕГА МУСУЛМОННИ МУСУЛМОНДАН ҚЎРИҚЛАЯПТИ ? Яқин Шарқда мусулмонни мусулмондан қўриқлаётган ғайридин кучлар борлигини ҳамма билади. Лекин негалигини ҳеч ким тушунтириб бера олмайди. Гап шундаки, аксар исломий давлатларда шариат асосий тартибот қонуни сифатида ишлайди. Шу қонуният мусулмонларнинг дунёқарашини сиқиб қўйиб, уларни замонавий фикрлашга йўл қўймайди. Аллоҳ томонидан битмас-туганмас қора олтин ато қилинган араб давлатлари мана бир неча асрдан бери кайф-сафо ва хотин кўпайтиришдан нарисига ўтолмай яшаяпти. Улар ҳозиргача ҳамма нарсани сотиб олиш мумкин деб ўйлашарди, афсуски, сўнгги воқеалар тинчликни сотиб олиб бўлмаслигини исботлаб қўйди. Масалан, тинчлик ва осойишталик динга боғлиқ бўлганида эди, Фаластин заминига битта ҳам бомба тушмас, мурғак гўдаклар азоб-уқубатда қолиб ўлмас эди. Кўпчилик мусулмонлар ғайридинларни қарғашдан нарига ўтолмайди. Аммо Яқин Шарқдаги бугунги мусулмонларни интеллектуал жиҳатдан қолоқ ва дунёқараши 50 маҳал намоз ўқиш, 38 та аёлга уйланиб, 195 та уммат кўпайтириш билан бандлиги инобатга олмайди. Бу давлатлар ўзини ҳимоя қилишни билмаслигини, армияси ўрта асрлардаги қурол-аслаҳа билан қолиб кетганини ва шу сабабли ўз диндошидан ғайридин орқали ҳимояланадиган бўлиб қолганига аҳамият бермайди. Так что, болангизни қори қилишга эмас интеллектуал ва жисмонан соғлом бўлишига ҳаракат қилинг. Дуо ҳам қарғиш ҳам бошга тушадиган ракетадан ҳимоя қилолмайди. https://t.me/daydi2021