TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← SENSORIKA
SENSORIKA avatar

TGINSIGHT POST

Post #3983

@sensorika

SENSORIKA

ዕይታዎች7,130የዕይታ ቁጥር
ታትሟልጁላይ 3131/07/2019 05:06 ከሰዓት
ይዘት

የልጥፍ ይዘት

#Биласизми 🚶‍♂Пиёдага эслатма: Ҳаракат тартибга солинмайдиган пиёдалар ўтиш жойларида, пиёдалар яқинлашиб келаётган транспорт воситаларигача бўлган масофани ва уларнинг тезлигини чамалаб кўриб, ўтиш ўзлари учун хавфсиз эканлигига ишонч ҳосил қилганларидан сўнг йўлнинг қатнов қисмига чиқишларига рухсат этилади. Асос: Йӯл ҳаракати қоидаларининг 19-банди. 🚗 Ҳайдовчига эслатма: Тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойига яқинлашаётган транспорт воситасининг ҳайдовчиси қатнов қисмини кесиб ўтаётган пиёда(лар)ни ўтказиб юбориш учун тезлигини камайтириши ёки тўхташи шарт. 109-банди. ☝️Хулоса: Тартибга солинмайдиган пиёдалар ўтиш жойларида, ҳайдовчи кескин тормоз бериб, йӯлнинг қатнов қисмида тӯсатдан пайдо бӯлган йӯловчини ӯтказиш имконияти бӯлмаган тақдирда, йӯловчини ӯтказмагани учун жавобгар бӯлиши мумкин эмас. 📣 Ҳайдовчи дӯстларингизга улашинг, ӯз ҳуқуқингизни билинг! 👉https://t.me/joinchat/AAAAAD92U09xC4NVBy7tzw