TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← SENSORIKA
SENSORIKA avatar

TGINSIGHT POST

Post #4301

@sensorika

SENSORIKA

ዕይታዎች4,740የዕይታ ቁጥር
ታትሟልኖቬም 2727/11/2019 10:40 ጥዋት
ይዘት

የልጥፍ ይዘት

ИСИТИШ ТИЗИМИ БИЛАН БОҒЛИҚ МУАММОЛАР ТЕЗ ФУРСАТДА ҲАЛ ЭТИЛАДИ Бугун Навоий шаҳар ҳокимлигида шаҳардаги кўп қаватли уйларда иситиш тизимини яхшилаш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Тўртта сектор раҳбари, НКМК иссиқлик энергия хизмати, Навоий иссиқлик электростанцияси, Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари вакиллари ҳамда шаҳар ташкилот ва муассаса раҳбарлари иштирок этган йиғилишни шаҳар ҳокими М.Базаров бошқариб борди. Айни пайтда ҳаво ҳароратининг кескин совуб кетиши шаҳардаги кўп қаватли уйларда иситиш тизими билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқармоқда. Йиғилишда иситиш тизими пасайишининг келтириб чиқараётган омиллар атрофлича таҳлил этилиб, бу борада мутасаддилардан иборат ишчи гуруҳи тузилган ҳолда, ҳар бир кўп қаватли уй бўйича жиддий назорат ўрнатилиши ва аҳолининг бу борадаги эътирозларини тез фурсатда ижобий ҳал қилиш чоралари кўрилиши топшириғи берилди. 🏢 Навоий шаҳар ҳокимлиги