TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← SENSORIKA
SENSORIKA avatar

TGINSIGHT POST

Post #4313

@sensorika

SENSORIKA

ዕይታዎች6,040የዕይታ ቁጥር
ታትሟልዲሴም 303/12/2019 04:06 ጥዋት
ይዘት

የልጥፍ ይዘት

Шифокорман. Бугун қабулимга икки оила қурган ёшлар кириб келишди. Йигит 1994 йилда, қиз 1999 йилда туғилган. Қўлларида 9 ойлик чақалоқ. Иккалаларида хам қонда гепатит В вируси мавжуд. “Яқинда оила қурибсизлар, тиббий кўрикдан ўтганда кимда гепатит В чиққан эди?”, -деган саволга куёв бола “менда”, деб жавоб берди. Аёлингиздачи?- десам, “текширтирганмиз, унда йўқ эди, - дейди. Нимага аёлингизни эмлатмадингиз,? – десам, индамайди. Бунинг учун тўйни бузиш керак эмас, тўхтатиш хам керак эмас эди. Бунинг учун бор-йўғи бировнинг асраб-авайлаб соғлом катта қилган қизини эмлатиб қўйиш керак эди холос... Йигитни мендан хафа бўлган бўлса хам урушдим “Бир умр ёнингизда умр йўлдоши бўлиб, фарзандларингизнинг онаси бўладиган аёлни касал қилиб қўйиб мазза қиляпсизми? Сизда виждон борми?” -дедим. Бу холатда куёв боланинг онаси хам айбдор, балки боласининг ақли етмагандир, лекин она тушунса керак..... Шахарда бир нечта эмлаш марказлари очилган. Хаммаси бўм-бўш. Агар оналаримиз сарпо-суруғдан олдин ўғлию қизини соғлигини ўйлаб имконият даражасида эмлашларни ўтказишганида эди, шифохоналар касалларга тўлиб ётмасди... Халқимизнинг тиббиёт профилактикаси хақида онги ошмас экан, шифохоналар навбатларга тўлиб ётаверади....