የልጥፍ ይዘት
УЛУҒ АЛЛОМА НОМИ БИЛАН АТАЛУВЧИ НАВОИЙ ШАҲРИДА ЯНГИ ЧЕЛЛЕНЖ Навоий шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати буюк мутафаккир, давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 579 йиллиги муносабати билан улуғ бобокалонимизнинг бой маънавий меросини янада ўрганиш ва ёшлар онгига чуқурроқ сингдириш мақсадида “МЕН НАВОИЙ ИЖОДИНИ ЎРГАНАМАН”мавзусида видеолар ЧЕЛЛЕНЖИНИ эълон қилади. Сиз ушбу челленжда иштирок этиш учун Навоий ижодидан намуналарни ўқиб, видео шаклда @gaybullayeff_sh электрон манзилига юборишингиз мумкин. Челленж жорий йилнинг 20 январидан 5 февралига қадар давом этади. Сиз томонингиздан юборилган видеолавҳалар Навоий шаҳар ҳокимлигининг “Telegram”даги расмий канали: https://t.me/Navoiy_shahar_axborot_xizmat ва бошқа ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига жойлаштириб борилади. Энг яхши, деб топилган видеолавҳа соҳиби 9 февраль - буюк мутафаккир таваллуд куни муносабати билан муносиб тақдирланади. 👉Навоий шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати:@Navoiy_shahar_axborot_xizmat