የልጥፍ ይዘት
АНОРА АРЗИЕВА РЕСПУБЛИКАДА БИРИНЧИ БЎЛИБ 11 ЁШДА IDP IELTS СЕРТИФИКАТИНИ ҚЎЛГА КИРИТДИ Навоий шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли 2-умумтаълим мактабнинг 5”а”-синф ўқувчиси Анора Арзиева бошланғич синфданоқ таълимга бўлган кучли қизиқиши, ўткир зеҳни ва донолиги билан тенгдошларидан ажралиб турарди. Айниқса инглиз тилини ўрганишга бўлган қизиқиши туфайли 2019 йилдан бошлаб устозлари Нодира Супонова ва Равшан Нуралиевич шуғуллана бошлаган. Анорадаги ноёб қобилиятни сезган устозлари дарс усулини мураккаблаштириб борган. 5-синф ўқувчиси бўлишига қарамасдан бугунги кунда Анора ОТМга кирувчи абитуриентларнинг барча мавзуларини пухта ўзлаштириб улгурган. Анора ўзининг билим даражасини синовдан ўтказиш мақсадида республика миқёсида ўтказилган IELTS имтиҳонидан Listening 5,5 Reading 5,5 Writing 6,0 Speaking 6,0 балларини, ҳаммаси бўлиб эса 6,0 баллни қўлга киритди. Маълумот ўрнида шу айтмоқчиманки, IDP ELTS дан 6,0 баллга эга бўлган абитуриентлар инглиз тили йўналиши бўйича олий ўқув юртининг кириш имтиҳонидаги инглиз тили блогидан максимал баллни имтиёзли равишда қўлга киритади. Қўшимча сифатида эса, Анора қизимиз яқинда республика миқиёсида бўлиб ўтган NATIONAL SELLING BEE олимпиадасида фахрли 1-ўринни қўлга киритиб, 1000000 сўмлик ваучер, диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирлангани Навоий шаҳар халқ таълими бўлими учун ҳам фахр ва ифтихор туйғуларини ҳадя қилди. WRITING WORLD CUP-2020 республика иншолар танловида вилоятимиз шаънини муносиб ҳимоя қилиб, фаол иштирок этган. Европа, Осиё, Ўрта шарқ ҳамда бошқа бир нечта давлатларга машҳур бўлган “HIPPO” халқаро инглиз тили олимпиадасининг шаҳар ва вилоят босқичида муваффақиятли иштирок этиб, айни дамда республика босқичида фахрли ўринларни қўлга киритиш мақсадида олий даражада пухта тайёргарлик кўрмоқда. "БОЛАЖОН" телеканали орқали эълон қилинган республика миқёсида ўтказилган иншолар танловида 70 мингдан ортиқ иштирокчилар ичида энг намунали деб топилиб, фахрли 1- ўринни қўлга киритиши ҳам Анора қизимизни ўткир зеҳнли ҳамда билимдон эканлигидан далолат беради. Анора қизимиз фанларни ўзлаштиришга бўлган кучли шижоати ҳамда ноёб истеъдоди орқали кўплаб нуфузли жаҳон ва халқаро фан олимпиадаларида Ўзбекистон Республикаси номидан муносиб иштирок этишини, ўқиб изланишда, билим чўққиларини забт этишида улкан зафарлар ёр бўлишини тилаб қоламиз.