TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← SENSORIKA
SENSORIKA avatar

TGINSIGHT POST

Post #4658

@sensorika

SENSORIKA

ዕይታዎች2,020የዕይታ ቁጥር
ታትሟልጁን 808/06/2021 07:05 ከሰዓት
ይዘት

የልጥፍ ይዘት

Facebook дан олдим. Бизгача хам етиб келади, бу муаммо Навоийликлар! 😢Самарқанд вилояти аҳолисининг тоза ичимлик суви таъминоти ер ости сув захиралари ҳисобидан “Самарқанд сув таъминоти” корхонасига қарашли сув иншоотлари томонидан амалга оширилади. Ҳозирда ёғингарчиликларнинг йўқлиги ва Зарафшон дарёси ўзанида сув оқимининг камлиги сабабли ер ости сувларининг сатҳи (дебити) пастлашиб кетган. Натижада иншоотлардаги насос ускуналарининг мўтадил ишлашида ер ости суви захирасининг етишмаслиги сабабли Самарқанд, Каттақўрғон шаҳарлари, Пастдарғом, Нуробод, Иштихон, Каттақўрғон, Пахтачи, Нарпай, Пайариқ ва Оқдарё туманлари аҳолисини тоза ичимлик суви таъминотида узилишларни олиб келмоқда. “Самарқанд сув таъминоти” МЧЖ маъмурияти. Афсуски, етиб келдик! Бу нарса рўй бериши аниқ эди. Кўзимизни очайлик, оғайнилар. Сувни тежаб ишлатишни ўрганиш вақти келди, фарзандларимизни ризқини қийиб, уволига қолмайлик!