محتوى المنشور
Бу ҳафта ватанимизга дунёдаги мусулмон умматининг энг сара пешволари, раббоний уламолари, авлиёуллоҳ ва аҳлуллоҳлар ҳамда илм аҳли ташриф буюрмоқдалар. Дунёнинг 22 мамлакатидан 70 дан ортиқ аҳли илмлар келишмоқда. Улар орасида дунёнинг энг машҳур уламо ва авлиёлари – Муҳаммад Тақий Усмоний, Муҳаммад Аввома, Али Қорадоғий, Мавлоно Аршад Маданий, Баҳоуддин Надавий, Муҳаммад Аднон Дарвеш, Меҳмет Гўрмез, Сайф Асрий, Салоҳ Абулҳож, Аввод Маҳмуд Салим ва Муртазо Бедир сингари умматнинг тароватли гуллари бор. Юртимизда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 15 августдаги ПҚ-292-сонли “Имом Термизий таваллудининг 1200 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ ўтказилаётган "Ислом – тинчлик ва эзгулик дини" ҳамда “Имом Термизий илмий меросининг ислом цивилизациясида тутган ўрни” номли иккита халқаро конференция муносабати ила юртимиз мана шундай нур ва баракага чулғонмоқда. Бундай илм аҳлларининг қадамлари ва нафаслари баракоти ва шарофатидан юртимизга нур ва барака ёғилишига шак-шубҳа йўқ! Бугун, хоссатан Шайх Абул Ҳож ҳафизаҳуллоҳ билан Ҳилол нашрда шайхни ўз китоби “Ҳанафий мазҳабига теран нигоҳ” китоби тақдимоти бўлиб ўтди. Тақдимотда Исмоилхон Муҳаммад Содиқ, Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид, Муҳаммад Айюбхон Касаний, Муҳаммад Одилхон устоз, Нозимжон Ҳошимжон устоз ҳамда Шайхни китобларни ўзбек тилига ўгирган Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ устоз ҳам қатнашиб барча устозлар биргаликда нутқ сўзладилар. Шайхни яна бир китоблари анча олдин Одинахон Муҳаммад Содиқ устоз тарафларидан таржима қилинган эди, бугун имзоларини қўйдириб олдим Ҳамд!