TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
المحتوى
محتوى المنشور
Қачонки мен Сендан сўзлай бошладим, Ўзим унутганим эслай бошладим. Айбнинг ҳаддини билдим шу онки, Айбни ўзимга тўнкай бошладим. Ўзгани ўнгламоқ бўлдим, чап кетди, Энг ўнги ўзимни ўнглай бошладим. Сўзингни ўзимга ўнгладим, куйдим, Ўзимни Сўзингга ўнглай бошладим. Ўзимни истадим, топдим шу дамки, Ўзимдан Ўзингни излай бошладим. Қабрга ҳозирлик кўришлик учун Вужудим қабрда англай бошладим. Ўзимдан ўзимга улуш қолганча Ўзингдан ҳайдадинг, бўзлай бошладим. Мен борми, Сен йўқсан, Сен борми, мен йўқ, Сени деб, “мен”имни илғай бошладим. Яшашчун курашиб, яшай олмагач, Ўзимни ўлдирдим, яшай бошладим. Ўзимдан ўтганин ўзим билдиму, “Ўзимдан ўтди” деб, йиғлай бошладим. Ҳусайнхон Бухорий