TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Mahbubiy | محبوبى
Mahbubiy | محبوبى avatar

TGINSIGHT POST

Post #20245

@themahbubiy

Mahbubiy | محبوبى

المشاهدات4,170عدد مشاهدات المنشور
نُشر7 نوفمبر07‏/11‏/2024، 03:11 ص
المحتوى

محتوى المنشور

Тарихда яшаб ўтган пайғамбарларнинг ҳаётини ўргансангиз, золим ва зўравонларнинг хоҳишларига терс равишда доимо иймон ғалаба қилганига гувоҳ бўласиз. Иброҳим алайҳиссаломни гулханда ёқиб, йўқ қилмоқчи бўлган Намруд бир пашша туфайли ўлим топди, шону шуҳрати ҳам йўқ бўлди, у ном-нишонсиз йўқ қилмоқчи бўлган Иброҳим алайҳиссалом эса бугунгача иззат-икром билан тилга олинади, миллатларнинг отаси ҳисобланади. Ўзидан худо ясаб олган Фиръавн ўз душмани Мусо алайҳиссаломни ўзи катта қилди. Чунки илоҳий ирода шуни истаганди. У Аллоҳнинг пайғамбарини қавми билан қўшиб қириб ташламоқчи бўлган эди, аъёнлари билан бирга сувга ғарқ бўлиб, тарих чиқиндихонасига улоқтирилди, иймон аҳли эса нажот топди. Марям алайҳиссаломни ёмонотлиқ қилмоқчи бўлишди, у эса бутун инсоният наздида поклик рамзига айланди. Ийсо алайҳиссаломнинг даъватига барҳам бериш учун уни жисмонан йўқ қилмоқчи бўлган Рум ҳукмдорларининг ўзлари йўқ бўлиб, бугун уларнинг ўрнида яшаётган миллиардлаган дунё аҳолисининг учдан иккиси у зотнинг даъвати ҳақ бўлганини эътироф этмоқда. Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид