محتوى المنشور
Андалусияда таълим Ислом манбаларида Андалусия деб номланган мусулмон давлатчилиги бугунги Испания Партугалия давлатлари ўрнида қарийб 800 йил ҳукм сурган. Анадлусияда мусулмонлар яратган маданиятнинг бектарор бойликлари бугун ҳам ўз қийматини йўқотмаган. Андалусия Ислом халифалиги даврида ниҳоятда гуллаб-яшнаган, Қуртуба (Кордова), Ишбилия (Севиля), Ғарнота (Ғарнота) каби ўлкалар илм-фан, маданият, савдо-сотиқ соҳасида фақат Бағдод ва Қустантаниядангина орқада бўлган. Бундай тамаддун, шубҳасиз, таълимдаги ютуқлар билан боғлиқ бўлган. Ҳозир ўша юксак таълим тарихидан айрим маълумотларни эътиборингизга ҳавола қилмоқчиман: Андалусияда дарслар баҳор ойида бошланар эди. Эндигина беш ёшга тўлган кичик ёшли болаларга дарслар эрталабки соат еттида бошаланарди. Бошқа катта-кичик ёшдагиларга эса соат олтида бошланарди. Кичик ёшдагилар дастлабки босқичда ҳарфларни, кейин ёзишни ўрганишарди. Кейин эса Қуръондан маълум қисмини ёд олиб, ундан кейин бошқа илмларга киришар эдилар. Ўн беш ёшга тўлганларида хоҳ диний илмлар бўйича бўлсин, хоҳ математика, тиббиёт, ветеринария, астрономия, деҳқончилик каби дунёвий илмларда бўлсин ўзларига ёққан мутахассисликни танлаш мумкин бўларди. Биригина Қуртубада мадрасалар сони йигирма еттита бўлиб, уларда ўқиш бепул эди. Шулардан учтаси масжидлар ичида фаолият олиб борган бўлса, йигирма тўрттаси Қуртубанинг турли ҳудудларида жойлашган эди. Бу таълим даргоҳлари, масжид бўлсин, мадраса бўлсин, уларда ўша даврда бор барча илмлар бирдек ўқитлар эди. Мусулмонлар Қуръон, ҳадис, ақида, фиқҳ илмларини қандай ўргансалар, тил, тарих, адабиёт, фалсафа, ҳисоб, кимё, физика ва бошқа илмларни ҳам худди шундай иштиёқ билан ўзлаштирар эди. Андалусиянинг барча ўғил-қиз болаларига таълим бепул ва мажбурий эди. Европаликлар ва уларнинг подшоҳлари ҳам фарзандларини Андалусиядаги мадраса ва олийгоҳларда таълим олишлари учун юборар эдилар. У ердаги таълим турар жой, емоқ-ичмоқ ва билим олишдаги юқори шароитлардан иборат жорий ички тартиб-қоидалари билан ҳам алоҳида аҳамиятли эди. Кунлик дарс соатлари беш соатгача давом этиб, Жума дам олиш куни эди. Ўқиш муддати тўққиз ой эди. Аксар илмлар дарс хоналаридан ташқарида таржибавий тарзда бўларди. Хусусан табиий ҳамда ҳайвонот олами илмлари далалар, ўрмонлар, фермалар ва шу каби жойларда ўтиларди. Мана шу методларни Ғарб Андалусиядан ўзлаштириб олиб, ёш ва таътил кунлари борасида кичик ўзгартишлар киритган ҳолда уни бугунги кунгача амалда қўллаб келмоқда. Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид