محتوى المنشور
Қуръон ёдлашни мумтоз (классик) мавританча услуби 1️⃣-кун ✔️. Қуръони каримдан ёдламоқчи бўлган саҳифани кўчириб ёзиб олинг. ✔️Уни тез ўқий оладиган ва сал-пал эсда қоладиган даражага етгунингизча ўқишда давом этинг. ✔️Ёдлаб олганларингизни 500 марта такрорланг. Сиз баъзида саҳифага қараб тиловат қилинг. Ўзингизни зўриқтириб қўйманг, орада танаффус қилиб туринг. Ўқилганларни ҳисоби учун тасбеҳ ишлатинг ва ҳар 100тада дам олинг. Бунга 4 ярим соатча вақт кетади. Қуръондан бир саҳифани ўқишга бўлса, 1 минутча вақт кетади. 2️⃣-кун ✔️ Янги саҳифани Қуръондан кўчириб олиб, биринчи кундаги вазифани такрорланг. (яъни, уни тез ўқий оладиган ва сал-пал эсда қоладиган даражага етгунингизча ўқишда давом этиб, ёдлаб олганларингизни 500 марта такрорланг). ✔️ Энди кеча ёдланган саҳифага қайтинг ва уни 150 марта такрорланг. 3️⃣-кун ✔️Янги саҳифани Қуръондан кўчириб олиб, биринчи кундаги вазифани такрорланг. (яъни, уни тез ўқий оладиган ва сал-пал эсда қоладиган даражага етгунингизча ўқишда давом этиб, ёдлаб олганларингизни 500 марта такрорланг). ✔️ Иккинчи кун вазифасига қайтинг ва уни 150 марта такрорланг. ✔️ Биринчи кун вазифасига қайтинг ва уни 50-70 марта такрорланг. 4️⃣кун ✔️Янги саҳифани Қуръондан кўчириб олиб, биринчи кундаги вазифани такрорланг. (яъни, уни тез ўқий оладиган ва сал-пал эсда қоладиган даражага етгунингизча ўқишда давом этиб, ёдлаб олганларингизни 500 марта такрорланг). ✔️ Учинчи кун вазифасига қайтинг ва уни 150 марта такрорланг. ✔️Иккинчи кун вазифасига қайтинг ва уни 50-70 марта такрорланг. ✔️Биринчи кун вазифасига қайтинг ва уни 10 марта такрорланг. 👉1️⃣-кун: 500 марта такрор. 👉2️⃣-кун: 500 марта такрор, такрор +150 👉3️⃣-кун: 500 марта такрор +150+75 👉4️⃣-кун: 500 марта такрор + 150 + 75+ 10 5️⃣-кун. 4-кундаги вазифаларни бажаринг. Шу билан бирга, матнлар ўртасини тўғри бирлаштираётганингизга ишонч қилиш учун уларни жамлаган ҳолда бир неча марта ўқинг. Ушбу мавританча Қуръон ёдлаш услубининг афзаллиги шундаки, оятларни ёдлашда жуда кўп такрорлашингиз шарт бўлмайди. Лекин бу услубни ишлатиш шуни англатадики, сиз фақат миянгизда ўз-ўзидан такрорланадиган оятларни эшитасиз, ҳатто интенсивлиги, давомийлиги сабаб уларни тушингизда кўра бошлайсиз. Шунингдек, бу услубнинг асосий фойдаси, иншааллоҳ, натижаси кафолатли эканидадир. Бобур Аҳмад тайёрлади