TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
المحتوى
محتوى المنشور
Ҳаётнинг азалий қонуни шудир, Шу ҳақда тинмайин сўзлайверамиз — Ёмонлар вақт ўтиб унутилади… Яхши одамларни эслайверамиз! Юракка ўтириб қолган айрилиқ, Ўша манзилларни излайверамиз. Шукрки, ҳеч кимдан кутмаймиз буйруқ, Яхши одамларни эслайверамиз! Нетамиз, дуолар ёғдирамиз-да, Уларнинг ёдини кўзлайверамиз. Кўзлари, сўзлари — хотирамизда… Яхши одамларни эслайверамиз! Бу не шараф эрур, бу не саодат, Феълларни ўтмишда туслайверамиз. Эскилардан бизга юққан шу одат: Яхши одамларни эслайверамиз! Аллоҳга осон иш исм танитмоқ, Биз гарчи дунёни ўзлайверамиз. Гуноҳдек туюлар ҳатто унутмоқ — Яхши одамларни эслайверамиз!!! Ҳайруллоҳ Ҳамидов