TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
المحتوى
محتوى المنشور
Уйғон Мужодала бошланди, Уйғон энди, Маҳбубий! Ёв устига ташланди, Арслон энди, Маҳбубий! Жамалак сочларига, Қор ёғмиш учларига, Ёрнинг кулгучларига - Қурбон энди, Маҳбубий! Ҳар тоғнинг ўз қори бор, Гуноҳнинг ғубори бор, Марднинг номус-ори бор, Фармон энди, Маҳбубий! Йигит майдонда турар, Қўрқоқлар писиб юрар, Душман келмоқда, етар - Уйғон энди, Маҳбубий! Аброр Мухтор Алий