TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
المحتوى
محتوى المنشور
Диннинг асосий мақсадларидан бири – инсонга ёмонликнинг зарарларини баён қилиб, ундан асраб қолиш ҳамда ёмон йўлга кириб кетганларни тўғри йўлга чорлашдир. Тўғри йўлда юриш одоб-аҳлоққа асосланган тараққиётга сабаб бўлади қайси жамиятда шу иш яхши йўлга қўйилса, ўша жамиятнинг аҳоли ниҳоятда яхши бўлади. Агар инсонда тўғри йўлда юришга рағбат бўлмаса, у ҳолда яхшиликка интилиш сўнади ва ёмонлик ботқоғига ботиши осонлашади. Шунинг учун ҳам Исломда тўғри йўлдан юришга алоҳида эътибор берилган. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ