TGTGInsightтелеграм анализLIVE / telegram public index
Обратно към каналите
KickOff avatar

TGINSIGHT CHAT

KickOff

@kickoffuz

Спорт

👉АПЛ 👉А серия 👉Ла Лига 👉Бундеслига 👉Лига 1 👉Трансферлар 👉Видеолар, мемлар, таҳлилий мақолалар 👉Миллий ва жаҳон футболига оид хабарлар Миллионлар ўйини ҳақида объектив (баъзида субъектив) фикрларни шу каналдан топасиз.

Абонати135Текущи абонати
Публикации757Индексирани публикации
Скорошен обхват844Прегледи на скорошни публикации
Последни публикации

Последни публикации

Стр. 2 от 64 · 757 публикации

Публикувано 28.08

ЕЧЛ доирасидаги 4-сават учрашувлари билан танишинг 👉@kickoffuz

76 views

Публикувано 28.08

ЕЧЛ доирасидаги 3-сават учрашувлари билан танишинг 👉@kickoffuz

82 views

Публикувано 28.08

ЕЧЛ доирасидаги 2-сават учрашувлари билан танишинг 👉@kickoffuz

89 views

Публикувано 28.08

ЕЧЛ доирасидаги 1-сават учрашувлари билан танишинг 👉@kickoffuz

74 views

Публикувано 28.08

«Милан» Нкункуни ўз сафига қўшиб олмоқчи Италия клуби ёзги трансфер ойнаси ёпилгунга қадар «Челси»дан Кристофер Нкункуни сотиб олмоқчи. А Серия гиганти эҳтимолий келишувни муҳокама қилиш учун Лондон клуби билан боғланган. Футболчи «аристократлар» сафида жами 62 та ўйин ўтказиб, 18 та гол, 5 та ассист қайд этган. 👉@kickoffuz

71 views

Публикувано 27.08

✅ РАСМАН: Чуквуэмека «Боруссия Д»га ўтди «Челси» футболчи учун 25 млн фунт ишлаб олди. Чуквуэмека «асаларилар» билан 5 йиллик шартнома имзолади. 👉@kickoffuz

62 views

Публикувано 27.08

Экитике Франция терма жамоасига чақирилмади Дидье Дешам ЖЧ-2026 саралаш босқичи учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди. Қизиғи, «Ливерпул» ҳужумчиси Ҳуго Экитике рўйхатдан жой олмади. Футболчи жорий мавсум 3 ўйинда 3 гол уришга муваффақ бўлган. Экитикенинг ўрнига «Монако»дан 23 ёшли ҳужумкор яримҳимоячи Магнес Аклиуше жалб этилган. 👉@kickoffuz

62 views

Публикувано 27.08

🌟Эркаклар ва аёллар Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи ўйинларида фойдаланиладиган тўплар 👉@kickoffuz

70 views

Публикувано 27.08

Жозе Моуриньо "Фенербаҳче" раҳбариятини танқид қилди Португалиялик мутахассис клуб раҳбарияти трансферларда суст ҳаракат қилаётганидан норози. “Агар Чемпионлар лигаси менинг клубим учун жуда муҳим турнир бўлганида, раҳбарият "Фейенорд"га қарши ўйинлардан кейин фаолроқ ишларди. Биз "Бенфика"га қарши ҳам бундан аввал ўйнаган таркибимиз билан майдонга тушяпмиз. Менимча, клуб раҳбарияти бу ўйинлардан олдин таркибни кучайтиришга ҳаракат қилган бўларди", — деди "Фенербаҳче" бош мураббийи. Туркияликларнинг чемпионлар лигаси саралашидаги Португалия клубига қарши жавоб учрашуви (биринчи ўйиндаги ҳисоб 0:0) бугун бўлиб ўтади. 👉@kickoffuz

61 views

Публикувано 27.08

Ўзбекистон МТЖнинг «CAFA Nations Cup-2025» учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди Мусобақа 30 август куни Қирғизистон ва Туркманистон терма жамоалари иштирокидаги баҳс билан старт олади. Тимур Кападзе бошчилигидаги жамоа шу куни Ўмонга қарши ўйнайди. 👉@kickoffuz

60 views

Публикувано 27.08

Фабрицио Романо: "Олимпик Марсель" Дани Себальос трансферини амалга оширишга яқин турибди "Реал Мадрид" билан музокаралар якуний босқичда, келишувни тез орада якунлаш учун баъзи тафсилотларга аниқлик киритиш лозим. Себальос музокаралар яқин соатлар ичида якунланишига умид билдирмоқда. 👉@kickoffuz

67 views

Публикувано 27.08

"Ливерпуль" Исак учун рекорд таклиф билан чиқди "Мерсисайдликлар" ёзги трансфер ойнасида "Ньюкасл" ҳужумчиси Александр Исак учун 130 миллион фунт стерлингдан ортиқ суммага тенг таклиф тайёрламоқда. TBR Football нашрининг маълумотларига кўра, "қизиллар"нинг якуний трансфер суммаси барча қўшимча тўловларни ҳисобга олган ҳолда 140 миллион фунт стерлингни ташкил қилиши мумкин. Бироқ, "Ньюкасл" Исакни ҳамон сотмасликка қатъий қарор қилган ва 150 миллион фунт стерлинггача бўлган товон пулини талаб қилмоқда. 👉@kickoffuz

70 views
12345•••10•••15•••20•••25•••30•••35•••40•••45•••50•••55•••60•••6364