Post content
Ўзбекистоннинг Тожикистондаги собиқ элчиси Шоқосим Шоисломовнинг фикрича, Ўзбекистон албатта Евроосиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) қўшилиши шарт! У Иттифоққа қўшилишнинг 10 та фойдали томонини санаб ўтди: 1️⃣ «Чекловларсиз савдо» — ЕОИИ мамлакатлари бозорига божхона тўловлари ва чекловларсиз кириш. 2️⃣ «Транспорт тўсиқларининг олиниши» — ЕОИИ га аъзо мамлакатлар орқали товар экспорт қилишда қулай шарт-шароит ва нархлар. 3️⃣ «Ягона меҳнат бозорини шакллантириш» — Россиядаги ўзбекистонлик мухожирларни "меҳнат патенти" тўловидан озод қилиш ва ЕОИИ мамлакатлари ҳудудида бошқа солиқ тўловларини бекор қилиш. 4️⃣ «Банк-молия бозоритнинг ривожланиши» — ЕОИИ мамлакатлари банклари ва Ўзбекистон банклари ўртасида имтиёзли шартларда ҳамкорлик қилиш имконияти. 5️⃣ «Макроиқтисодий барқарорликни сақлаш» — Ўзбекистонда бозорни тўлдириш ҳисобига нархларни пасайтириш ва инфляцияни енгиллаштириш. 6️⃣ «Инвестицияларни жалб қилишнинг янги имкониятлари» — ЕОИИ мамлакатлари томонидан Ўзбекистонга инвестиция киритиш бўйича имтиёзли шартлари. 7️⃣ «Кооператив алоқаларни фаоллаштириш» — ноу-хау асосида қўшма ишлаб чиқариш корхоналарини яратиш имконияти. 8️⃣ «Умумий энергия бозорига интеграциялашув» — ЕОИИ мамлакатларидан Ўзбекистонга энергия ресурсларини импорт қилишда имтиёзли шартлар ва нархлар. 9️⃣ «Сайёҳлик салоҳиятининг ўсиши». 🔟 «Фан ва таълим соҳасида ўзаро ҳамкорлик» — таълим услуби ва методикасини алмашлаш имконияти. 📎 Санаб ўтилган афзалликларга қарамай, Шоисломов барча техник жиҳатларни синчковлик билан таҳлил қилиш ва Ўзбекистон бозорида рақобатга тайёрланиш зарурлигини таъкидлади. ©Kun.uz