Post content
АОКА ҳузуридаги штабда Давлат божхона қўмитаси бошқарма бошлиғиФарҳод Олимжонов иштирокида брифинг ўтказилмоқда. ❓Республика ҳудудига олиб кирилаётган озиқ-овқат ва дори воситаларини божхона расмийлаштирувида қандай ўзгаришлар бўлди? ❗️Божхона чегараси орқали ўтказилаётган зарур дори воситалари, тиббий буюмлар, тиббий техника, уларни ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган материаллар ва субстанцияларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан тақдим этилган рўйхат бўйича божхона божларидан имтиёзлар берилиши назарда тутилди. 🔻 Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясига айрим тайёр дори воситалари ва тиббий буюмларга уч ойгача бўлган муддатга қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёз амал қилиши тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқи берилди. 🔻 Давлат божхона қўмитаси томонидан божхона чегараси орқали ўтказилаётган зарур озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори воситалари, тиббий буюмлар «яшил» йўлак тизимида соддалаштирилган тартибда божхона расмийлаштируви амалга оширилмоқда. @koronavirusinfouz #vahimasizkarantin #карантинбезпаники