TGINSIGHT CHAT
ASOS.UZ
@asosuz_rasmiy
— Ҳақиқат изидан ёлғиз юришдан қўрқмайдиган, халқ ичидан чиққан оддий йигитнинг телеграм саҳифасига ҳуш келибсиз!. — Раҳбарларга эслатма: Сиздан келадиган ҳеч нарсага эхтиёжим йўқ, менга Аллоҳ етар!. 👉 Алоқа: @plt_polatalemdar
Recent posts
Page 1 of 85 · 1,009 posts
Posted 20 days ago
Қирғоқлар ювилиши ва сув босишига сабаб бўлаётган қум-шағални қазиб олишга рухсат берилади Шавкат Мирзиёев сув фонди ерлари ва сел сувларидан самарали фойдаланиш бўйича йиғилиш ўтказди. Йиғилишда илгари сурилган асосий таклифлар: 🔸Сел оқимлари ювилиши ва сув тошқинларига сабаб бўлаётган қум-шағални қазиб олишга рухсат берилади; 🔸Сув ва сел сув омборлари, каналлар, коллекторлар, табиий кўллар ҳамда гидротехник иншоотларни тозалаш ишларига тадбиркорлар тендерсиз жалб қилинади; 🔸Мутасаддиларга сув фонди ерларини ижарага бериш, мониторинг қилиш, шартномалар тузиш ва ҳисоботни онлайн юритиш бўйича ахборот тизимини жорий этиш топширилди. 🔸Сел-тўфонлар ортидан оқиб кетаётган сувлардан самарали фойдаланиш таклиф этилди. Бу орқали 13 минг гектар ерни қайта фойдаланишга киритиш, сув таъминотини яхшилаш ва балиқчиликни ривожлантириш имконияти бор. ➥ @ASOSUZ_RASMIY Батафсил 👇👇👇 https://t.me/+BrtHDFqpfDxmZjEx
Posted 20 days ago
Олий аттестация комиссияси фаолияти Фанлар академияси тизимида ташкил этилиши мумкин Шавкат Мирзиёев илм-фан соҳасини ривожлантиришга қаратилган таклифлар билан танишди. Таклифларга кўра, докторантлар учун стипендиялар СИ, тиббиёт, сув ресурслари ва қайта тикланувчи энергетика каби йўналишларда 1,7 баробарга оширилиши режалаштирилмоқда. Шунингдек, PhD даражасини амалиёт билан уйғун ҳолда олиш имконини берувчи “Амалий докторантура” дастурини жорий этиш кўзда тутилган. Бундан ташқари, кўп сонли ҳужжатларни чоп этиш, авторефератларни кўп миқдорда тайёрлаш ва диссертацияларни қайта-қайта муҳокама қилиш каби ортиқча талаблар бекор қилинади. ➥ @ASOSUZ_RASMIY Батафсил 👇👇👇 https://t.me/+BrtHDFqpfDxmZjEx
Posted 20 days ago
Кўп пиёда юрган кўп яшайди чунки юрак соғлом бўлар экан Тиббиётда оёқ болдири мушаклари "иккинчи юрак" деб аталар экан. Болдир мушаклари қанчалик бақувват ва фаол бўлса, юрак-қон томир тизими шунчалик енгил ишлайди. Яъни юрак қонни бутун тана бўйлаб ҳайдайди, лекин қон оёқларга тушганидан кейин уни яна юқорига, ер тортишиш кучига қарши қайтариш керак. Агар сиз кўпроқ пиёда юрсангиз оёқ болдири мушаклари қисқаради, улар веналарни сиқади ва қонни клапанлар орқали юқорига ҳайдаб беради. Кучсиз болдир мушакларда қон оёқлардан секин айланади, натижада юрак қонни сўриб олиш ва айлантириш учун икки баравар кўпроқ куч сарфлашга мажбур бўлади. Кўп ҳаракат қилган, пиёда юрган ёки жисмоний меҳнат қилган инсоннинг болдири бақувват бўлади ва унинг кардиологик тизими ҳам яхши ишлайди. Бу фикрни тасдиқлайдиган Японияда ўтказилган бир тадқиқотга кўра болдир мушаклари заиф одамларда юрак етишмовчилиги хавфи юқори бўлиши аниқланган Яқинларга юбориб қўямиз ➥ @ASOSUZ_RASMIY Батафсил 👇👇👇 https://t.me/+BrtHDFqpfDxmZjEx
Posted 20 days ago
"Сўнги қўнғироқ" куни 238 та ўқувчи мактабга машина ҳайдаб борди. Ўзбекистон бўйлаб "Сўнгги қўнғироқ" тадбирлари давомида 238 та ўқувчи автомобил бошқариб мактабга келгани аниқланган. Қоидабузарлар орасида 8-, 9- ва 11-синф ўқувчилари ҳам борлиги қайд этилган. Автомобил бошқарган орасида хоразмлик қиз бола ўқувчилар мавжудлиги ҳам маълум бўлган. Масъуллар ота-оналар ва ёшларни бундай ҳолатларга бефарқ бўлмасликка чақирмоқда. ➥ @ASOSUZ_RASMIY Батафсил 👇👇👇 https://t.me/+BrtHDFqpfDxmZjEx
Posted 20 days ago
#ана_холос 🔞Японияда аёлларга хизмат кўрсатадиган “эркак фоҳишалар“ бор экан ➥ @ASOSUZ_RASMIY Батафсил 👇👇👇 https://t.me/+BrtHDFqpfDxmZjEx
Hashtags
Posted 20 days ago
Контракт тўлаш муддати 10-июнгача узайтирилди. Ўзбекистонда Олий таълим муассасалари учун базавий ва табақалаштирилган контракт тўловларини амалга ошириш муддати 10-июнга қадар узайтирилди. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги қарорига кўра, бу имтиёз бакалавриат ва магистратура талабалари ҳамда ўқиши тикланган ёки кўчирилган талабалар учун амал қилади. ➥ @ASOSUZ_RASMIY Батафсил 👇👇👇 https://t.me/+BrtHDFqpfDxmZjEx
Posted 20 days ago
Posted 20 days ago
🍉Биологлар огоҳлантиради: май ойидаги тарвузлар захарланишга олиб келиши мумкин! Май ойида сотувда пайдо бўладиган тарвузлар кўп миқдорда нитрат ва азот моддалари сақлаши мумкин. Бу моддалар организмга салбий таъсир кўрсатиб, кўнгил айниши ва ич кетишга сабаб бўлиши мумкин. Айниқса, бундай тарвузлар болалар учун жуда хавфли ҳисобланади! ➥ @ASOSUZ_RASMIY Батафсил 👇👇👇 https://t.me/+BrtHDFqpfDxmZjEx
Posted 20 days ago
❗️Абдуқодир Ҳусанов, унинг фарзанди ва Пеп Гвардиола Ўзбекистонлик футболчи "Манчестер Сити" клуби мураббийига ўз фарзандини кўрсатди. Сурат Пеп Гвардиоланинг клубдаги фаолияти якунлангани муносабати билан ўтказилган тадбирда олинган. Шунингдек, тадбирда Ҳусановнинг отаси Ҳикмат Ҳошимов ҳам иштирок этган. ➥ @ASOSUZ_RASMIY Батафсил 👇👇👇 https://t.me/+BrtHDFqpfDxmZjEx
Posted 20 days ago
❗️Газ ва электр энергияси ҳисобини 31 майгача тўлдириб олинг 2 ойгача амал қилади 📈 1 июндан тарифлар яна ошади: ▪️ газ — 1000/1800 сўмдан 1100/2000 сўмгача; ▪️ электр — 600/800 сўмдан 650/900 сўмгача. Агар 31 майгача аванс тўлов қилинса, эски тарифлар яна 2 ойгача — 1 августгача амал қилиши мумкин. Бу қоида барча тариф шкалаларига татбиқ этилади. ➥ @ASOSUZ_RASMIY Батафсил 👇👇👇 https://t.me/+BrtHDFqpfDxmZjEx
Posted 20 days ago
Qurbon hayitida qilinadigan amallar Yaqinlaringizga ham ulashing ➥ @ASOSUZ_RASMIY Батафсил 👇👇👇 https://t.me/+BrtHDFqpfDxmZjEx
Posted 20 days ago
Наманганда қарийб 500 млн сўмлик сифатсиз дори воситалари аниқланди Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чортоқ тумани бўлими томонидан ўтказилган текширувда “N.F.” МЧЖ раҳбарига тегишли дорихонада қатор қонунбузарликлар фош этилди. Маълум бўлишича, дорихонада умумий қиймати 495,7 млн сўмлик 633 турдаги давлат реестрида рўйхатдан ўтмаган, мувофиқлик сертификатига эга бўлмаган ҳамда яроқлилик муддати ўтган дори воситалари ва тиббиёт буюмлари савдога қўйилган. Текширув давомида ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олиб қўйилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. ➥ @ASOSUZ_RASMIY Батафсил 👇👇👇 https://t.me/+BrtHDFqpfDxmZjEx