TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Кўрганларим / канал
Кўрганларим / канал avatar

TGINSIGHT POST

Post #3909

@bi_chann

Кўрганларим / канал

Views873Post view count
PostedJul 1507/15/2024, 05:40 AM
Post content

Post content

Биздаги тизимли мухолифатнинг белгиси — Исломга қарши кураши, исломофобияси, Исломни танқид қилиши. “Тизимли” деганда, ҳокимият томонидан рухсат берилган, конструктив мухолифатнинг ўрнини эгаллаган, шу йўл билан унинг пайдо бўлишини олдини оладиган кучларни тушуниш керак. Агар тизим билан ҳамкорлик қилмаса, мухолифатчига қарши турли кўринишда босим ўтказилади, репрессив психиатриядан бошлаб, қамоқ жазосигача. Ҳолатни тизимли таҳлил қиладиган бўлсак, бошқа кўп институтлар ҳам уларнинг асли пайдо бўлмаслигини таъминлаш учун фаолият кўрсатади. Масалан, чеченлар атом материалларини изламасликлари учун уларнинг ФСБ томонидан назорат қилинадиган гуруҳи ўша бомбани ясайди, ҳамма хурсанд. Ëки вақф борми, бор. Вақф бўлмаса ҳам. Ва бундай мисоллар талайгина.