Post content
Аёллар уйда ўтиришининг “салбий” оқибати шундаки, улар бажараётган меҳнати иқтисодиётга гўёки ҳисса қўшмайди, чунки пул айланмасига таъсир кўрсатмайди. Масалан, фақат бола парваришини олайлик. 6 ёшгача энага қараши керак, деб фараз қилайлик. Бу ёшда ҳозирда Ўзбекистонда тахминан 6 x 700 000 ≈ 4 млн бола дейлик. Битта энага бир хонадондаги иккита фарзандга қараши керак, деб олайлик. Яъни ҳозирда энагаларга эҳтиёжимиз 2 млн кишини ташкил қилаяпти. Бундан ташқари, уйдаги аёллар кир-чирга қарайди, овқат пиширади, уйни тозалайди, эрига қарайди, қайнота-қайнонасига ҳамда 7-15 ёшли фарзандларига хизмат қилади ва бошқа юмушларни бажаради, лекин у ишларни ҳозирча ҳисобламайлик. 2 млн одамнинг ҳар бирига ойига 800$ сарф бўлсин, улар Бангладешдан келадими, Покистонданми, фарқи йўқ. Бу дегани бир йилда 20 млрд долларлик ҳаражат. Аслида ушбу маблағга турли қараш мумкин: ўзбек аёл-қизлари, келинлари (фақат 0-6 ёшли бола парваришининг ўзида) шунча фойдали иш қилишяпти — қўшимча қиймат яратишмоқда, деб, ёки шунча пулга чет эллик ишчиларни ишлатиш мумкин, деб. Муҳими, ушбу “уй бекаси”, деб камситиладиган аёллар ростмана иқтисодий фаолият билан шуғулланишяпти, фақатгина бу иш ҳали бозорга чиқиб кетмаган, холос, муносабатларга пул аралашмаган, холос. Хўп, миллат бойиб ҳам кетди, дейлик. Унга ҳам сценарий тайёр — хотин боласига қарашга мажбур эмас, қайинота-қайноналарни парвариш қилишга шарт эмас, деган вариантлар билан яна ўша тижорий хизмат кўрсатувчилар, хизматкорлар институти қурилаверади. * * * Йўқ, шунинг учун уй бекаси бўлиш айнан тўлиқ ставкадаги жиддий иш. https://t.me/bi_chann