TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Post content
Post content
Кеча танишим тўсатдан вафот этди, 41 ёшда эди. Ўлганини эшитиб, уйига боргунимизча 2,5 соат ўтди. Лекин шунда ҳам жаноза уйидан чиқиб кетган экан. Яъни, инсон ўлганидан кейин жасадини 5-6 соатда гўрга қўйишди. Майитни тезда кўмиш ҳам маданиятимизнинг бир қирраси, буни чет элликларга тушунтириш мушкул иш, ҳудди қайнона институти каби, ҳудди эрни сизлаш ва ҳурмат қилиш шартлиги каби. #юксак_маданият * * * Ëзганларим орқали кучли тарафларимизга, ўзимизга кўринмайдиган хусусиятларимизга эътибор қаратишга ҳаракат қиламан.