Post content
Китоб ўқиган ва _ўқийдиган_ инсонлар алоҳида кастага айланади. Бизда амалдорлар бор, ўзини гапи билан, университетдан кейин қўлига китоб олмаган. Буни танқид сифатида ёзаётганим йўқ, бори шу, бизни ёзма маданиятдан узоқлаштиришди: алфавитимиздан, динимиздан, – Исломда ҳам оғзаки, ҳам ёзма маданият муҳим эди, қарз олсанг, протокол тузиб қўй, иккита гувоҳ бўлсин, масалан, – китобларни олиб чиқиб ёқдик, кутубхона очиш мадраса очишдан қийинроқ иш… шунинг учун ўзимиздан ҳеч вақо қолмайди, бизни бир бутун эҳтироссиз массадек кўришади, чунки фикрларимизни, орзуларимизни билдира олмаймиз, ҳаммаси фақат оғзаки. Амалдорлар китоб ўқишга ҳам, фикрлашга ҳам имкони бўлиши керак, бўлмаса Макдональдс сотувчисига ўхшаб, ўта банд бўлиб, ўзини ўққа-чўққа ураверади. Хитой маданиятида китоб ўқиш муҳимлиги ҳақида: https://youtu.be/uUJt5HK80pg?si=HpDncOWWyQjPCXsR&t=2795 https://t.me/bi_chann/