TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Кўрганларим / канал
Кўрганларим / канал avatar

TGINSIGHT POST

Post #3961

@bi_chann

Кўрганларим / канал

Views1,380Post view count
PostedAug 1008/10/2024, 03:33 AM
Post content

Post content

Психология оммалашиб бораяпти. Ва бунга бир нечта сабаб бор, деб ўйлайман. Албатта, асосийси, инсонлар орасидаги муомала тижоратга айланиб бораяпти. Текин бўлган руҳий нажот ва маслаҳатни ҳозир пулга сотиш йўлга қўйиляпти. Бу ҳаётимизнинг бошқа жабҳаларига ўхшаш, бошқа соҳалар ҳам пул ва моддият рельсларига ўтказиляпти. Қолаверса, пули бор, қорни тўқ қатлам пайдо бўлди. Кўп ҳолларда ушбу психологик дастурлар инсон ҳаётидаги камчиликларни фақат унинг ўзига, ёшлигига, ота-онасига боғлашади. Позитив фикрлаш, ҳаммани кечириш, сабрли бўлиш ва ҳоказо ва ҳоказо “аллаловчи” усуллар, конструктлар, методологиялар. Аммо ҳаётдаги қийинчиликларга балки ташқи омиллар ҳам сабабчидир? Иқтисодий, сиёсий, экологик ҳолат, уруш, очарчилик, олигархия, мустамлакачилик, одам савдоси, ёки Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон домла айтгандек, “руку ҳолатида ушлаб турилганлигимиз”дир? Ушбу чала психологиянинг отаси Зигмунд Фрейд эди. Унинг психология мактаби оммалашганлигининг асосий сабаби ҳам инсонларни шайтоний матрицани қабул қилишга кўниктиришидир. Руҳий муаммоларга ота-онани айбдор қилиш, инсонни ўзини лоқайдликда айблаш, "ҳаёти учун тўлиқ жавобгарликни олиш" ва ҳоказо ва ҳоказо. Муҳими, одам ўз ичида қолаверсин, ўзидаги ўй-хаёлларни титкилаб умрини ўтказсин. Йога ҳам шу операдан — ғорларга бекиниб, медитация билан шуғулланиш... Чала психологиянинг мақсади пролактин гормонини ошириш. Пролактин тестостероннинг тескарисидир: пролактин сабаб инсон ҳаётий рақобатдан тийилади, ресурслар учун жанг қилишни истамайди, мулойимлашади, бағрикенглиги ошади, яъни (географик, ирқий, маданий) бегона шахс ва ғояларга толерантлиги ошиб боради, сабрли бўлиб бораверади. Лекин жамиятимизда пролактинни оширадиган ташкилотлар, ташаббуслар, механизмлар энди кириб келаяптими? Йўқ, албатта. Деярли барча ташкилотлар айнан пролактинни оширишга (ёки тестостеронни тушуришга) хизмат қилишган. Кўп қайтариладиган тарихий мифлардан бири шуки, — буни Ғарб олимлари ҳам, ўзимизнинг Ислом уламолари ҳам қайтаришади, — Ислом таназзулига илмсизлик сабаб бўлган, дейилади. Битта ҳикоя шуки, Ғаззолий файласуфлар билан бахсга кирган, илмни инкор этган, ўша сабабли 12-13 асрдан бошлаб Ислом дунёси таназзулга юз тутган, чунки бу диёрларда илм ривожланиши тўхтаб қолган, дейилади. Лекин бундай иддаоларни текширишимиз керак бўлади, балки металлургияда орқада қолингандир, балки банк соҳаси, суғурта сабаблидир, пулеметлар йўқлиги сабаб бўлгандир… Психологияга жиддий киришганлигимизни умуман олганда ижобий қабул қиламан. Ролларимизни, атрофдаги инсонларни янгитдан баҳолаймиз, ўзимизнинг руҳиятимизни интроспекция қиламиз. Қолаверса, фикрлаш салоҳиятимиз ҳам ошиб боради, кўп йўналишларни сунъий ёпиб ташлаган эдик, ёзма маданият, илм-фан ва ҳоказоларни. Қора халқ орасида кенг тарқалган мифлардан бири эса “Ислом бор-ку, психологиянинг нима кераги бор”, деган. * * * Хўп, чала психология киритилаётган бўлса, биз нима қиламиз? Яъни, қандай қилиб кучли бўламиз, ўз манфаатларимиз сари қадам босамиз? Биринчидан, айнан психологияда жинслар катта рол ўйнайди, катта фарқ қилади. Математика ё чизмачиликда ушбу аёл ва эркакнинг фарқи сезилмаслиги мумкин. Лекин психологияда биз руҳият билан ишлаймиз, фикрлаш андозалари билан танишамиз. Ва баъзи гормонлар бўйича эркак ва аёлларда фарқ 20 марта ва ундан кўп бўлиши мумкин, бу дегани, кимдан психологияни ўрганаятганингизни фарқланг. Ва эркак психологлар кам — яқинда бир сервисда санаганимда 90 та психологдан фақатгина 17 таси эркак эди. Эркак ўзини қандай ҳис қилишини аёл психолог фақат китобдан ўргана олиши мумкин, лекин шунда ҳам тўлиқ англай олмайди. Ғазаб, истак, ресурслар ва аёллар учун жанг қилишга тайёрлик, ақлий қобилиятлар, буларни одам ўзи яшаб ўтиши керак. Яъни, барчага умумий маслаҳат, оз-моз эркак психологларни ҳам эшитиб туринг. Ва энг муҳими, яхши психолог сизларни конфликтга тайёрлайди. Айнан конфликт орқали биз бу дунёда ўзимиз истаган нарсаларга эришамиз. #h