Post content
Қадим замонларда Хорут ва Морут одамларга сеҳрни ўргатишган экан. Улар ўргатган сеҳр эру хотинни ўртасини бузиш эди. Хорут ва Морут сеҳрни ўрганишга келганларга: «Биз фитна, синов учунмиз. Биздан сеҳрни ўрганиб кофир бўлиб, охиратингни куйдирма» - деб огоҳлантиришар экан. Кофир бўлиб охиратини сотганлар сеҳрни ўрганишар экан. Хозирги кунимизда хам замонавий эр хотинни ўртасини бузувчилар кўпайиб кетди. Булар соҳта психологлар ва соҳта трейненгчилар. «Қайнона она эмас» , «Эр нега керак?» , «Сиз сабр қилишга мажбур эмассиз» , «Ҳаётингизни янгиттан бошлашга қўрқманг» , «Ўзингизга ишонинг, мустақил бўлинг, қул эмассиз» - деган маънодаги гаплар билан хотин - қизларни эри ва эрининг оиласига қарши қўйишмоқда. Бундай тренинглардан ўтиб эр ва унинг оиласига қарши бўлган аёллар, оилани қадрига етмай қўйишди. Ўша соҳта психолог ва трейнингчилар аёлларни гўё мартабаларини кўтараяпман деб ўйлашаяптику, лекин улар оилаларни бузиб, аёлларни хор ҳаётга бошлаб қўйганларини ўзлари тушуниб етишмаяпти. Харқалай Хорут ва Морут эр хотинни ўртасини бузишни ўрганмоқчи бўлганларни огоҳлантиришар эди. Буларда эса на огоҳлантириш бор, на ўзларини ишларини тушуниб етиш бор.