Post content
"Чимир Ота" масжидида мутасаддилар мусулмонлар билан тушунтириш ишларини олиб боришибди. Тўртта давлатда вақтинчалик, 2-3 йил, соқол ва бошқа атрибутларни йиғиштириб туриш лозимлиги ҳақида айтилган. Мажбурламасдан, ўзинглар билиб-билиб соқол ва ниқобларни четга суриб туринглар, агар мажбурласак, қалбларингда аламни тугиб қўясизлар, бу эса чет элдан келганларга аламзадалигинглардан фойдаланишга имкон беради, дейилган. Тошкентнинг пойтахт қисмида ҳам бориб босим ўтказмайсизларми, деб сўралганда, у ерга ҳам борамиз, дейишибди. Қизиғи, масжидда соқолсизлар билан ҳам суҳбат қуришаятган экан. Ажойиб. Нима ҳам дердик. Тўртта давлат ўзимизнинг Ўрта/Марказий Осиёдаги ҳудудлар бўлса керак. Албатта, ушбу трендлар, нимагадир тайёрланиш охирги бир неча йилдан бери бошланган эди. Туркия соқолли туристларимизни аэропортда сўроқ қилишини эслайлик. Яқиндан Туркманистон фуқароларига ҳам виза киритилди. Яъни, "аншлюс" бўлдикми, Хазарияга қўшилдикми... Хитой таъсир ўтказаяптими, балким ҳаммаси бараварига бўлаётган жараёнлардир. Россиядан келган йирик онлайн савдо сервисида ҳам йўналишлар директорлари россияликларга алишаятган экан. Сенларга халяль керакми, йиғиштирамиз, дейилятган экан. Ўтган ҳафта бир видео интервьюга, давра суҳбатига кўзим тушди, Алишер Қодиров, Шерзод Қудратхўжаев ва яна бир киши бор эди. Алишер ака бир тарихий китоб мазмунини айтиб бераётган эди. Чор Россияси даврида бир болани онаси четга чиқариб юборади, чунки босқинчилар назарига тушиб қолган эди. Китоб номи эсимда йўқ, лекин ўзимда ҳам бўлиши керак. Хуллас, лавҳада Алишер Қодиров жиҳод ҳақида, ватанни ҳимояси учун шаҳид бўлиш ҳақида гапирди. Жуда қизиқ ва фойдали гаплар, албатта. Алишер Қодиров гапларида жон бор, эмоцияларни ўчириб қўйиб эшитса, масалан 2024 йил июн ойида Олий Мажлисда диний эркинликлар қонуни кўрилятгандаги нутқида исломий диний таълим оилаларимизда амалга оширилади, деганди, ва бу фикрга қўшиламан – мадраса, масжидларда эмас, уларда таълим мавжуд эмас. Бу суҳбатдаги гапига ҳам эътиборли бўлишимиз керак, ватанни ҳимояси ҳақида гапирди. Тўғри, бу Янги Хазария учун жангчиларни тайёрлаш бўладими, газопроводларни ҳимояси учунми, бу энди бошқа масала.