TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Post content
Post content
2024 йил 17 августда Қобулда бўлиб ўтган иқтисодий форумдаги шахсий таассуротларимдан бирини келтирай. Афғонистонликлар ва ўзбекистонликлар экспомарказда аралашиб юришибди. Тадбиркорлар, меҳмонлар кўп. Қуролли одамлар ҳам талайгина, лекин ҳеч ким ҳеч кимга ҳеч нима демаятганлиги ҳайратлантирди. У ерга ўт, бу ерга ўт, ундай қилма, бундай қилма, деган гапларни эшитмайсан. Олдинам қайтарардим, ҳозир ҳам аминман, Афғонистонда одам ўзини эркин ҳис қилади.