Post content
Бир йигит бор, хоббиси – оилавий терапия. Унаштиради, яраштиради, соғломлаштиради, шу фақат битта туғмаган. Ҳалиги йигит айтиб бераяпти, қўшниси келинини уйига жўнатворятган экан, йигитнинг юк машинасида келиннинг кўч-кўронини солиб ота-онасиникига юборибди. Қўшниси ким ҳайдовчи қилиб юборганини билмаган бўлса керак. Ҳалиги йигит келин-куёвни яраштириб келибди. Лекин яна бир қизиқ жойи шуки, 4-5 ой олдин ҳалиги келин деразадан вой-дод қилаётган экан. Зўравонлик бўлаяпти, деб. 02 га ҳам телефон қилган, милиция ходимлари келибди. Аммо келиннинг тоғаси ИИВда катта лавозимда ишлар экан, ҳалиги патрулни қайтариб юборибди, ғалвани босди-босди қилибди. Айтмоқчи бўлганим, кўп ҳолларда айнан ички ишлар ходим-амалдорлари воқеликка анча ҳушёр ёндашишади, бўлмаса шунча "гендер тенглиги" бўйича таълим олсалар ҳам.