TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Кўрганларим / канал
Кўрганларим / канал avatar

TGINSIGHT POST

Post #4006

@bi_chann

Кўрганларим / канал

Views4,040Post view count
PostedAug 2908/29/2024, 10:52 AM
Post content

Post content

“Учинчи тўлқин” китобида Тоффлер постмодерн давридаги ташкилотларни тасвирлаяпти: Улар ҳуддики йиғма спецназ жамоаларига ўхшаш бўлади, иерархик структураларнинг ўрнини эгаллайди. Янги ташкилотлар тармоқлар каби фаолият кўрсатади, уларни мувофиқлаштирувчи марказлар бўлмайди, яъни, тармоқлар ўзини ўзи мувофиқлаштиради, бошқаради, синхронизация қилади. Биздаги кучли институт бу оила; кўпгина бошқа ташкилотларнинг ролини ҳам бажарувчи муассаса бу оила. Лекин роллардан ташқари (таълим, корхона, боғча ва ҳ.к.), оилалар ҳам айнан ҳалиги тармоқ структурасига эгадир, — улар айнан “Учинчи тўлқин” учун энг мос институтга айланган. Ва Ислом бизда айнан оилада сақланиб қолган, Голендер ва Алишер Қодиров айтганидек, оиладан тарқалади, тескариси ҳам тўғри — Ислом оила институтини қўллаб қувватлайди, бу иккиси бир-бирининг тирик қолиши учун ишлайди. #учинчи_тўлқин