TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Кўрганларим / канал
Кўрганларим / канал avatar

TGINSIGHT POST

Post #4022

@bi_chann

Кўрганларим / канал

Views1,700Post view count
PostedSep 409/04/2024, 03:52 AM
Post content

Post content

Лекс Фридманнинг подкастида Женк Уйгур билан олдинги даврлардаги сиёсий рақиблар ва мухолифат жисмонан йўқ қилинганлиги сабабларини таҳлил қилишяпти. У пайтда сиёсий майдон содда бўлган, даврани фақат саноқли оила, шахс ва кучлар бошқаришган. Элита айни мактаб, айни университетларни битирган. Аммо ҳозир замон ўзгарди, умуман тизимдан ташқари етишган (Илон Маскнинг отаси Жанубий Африкалик, онаси канадалик, масалан) кучлар пайдо бўлган. Шунинг учун ҳозирда мухолифатни Жаслыкда ичагига муздек сувни клизма орқали юбориб, буйракларини ишдан чиқариб қатл қилиш, ёки бетон полга ташлаб, суякларини синдириб, ички органларини зарарлантириб чўзиб ўлдириш урфдан қолди, ўзини оқламайди. Агар одамни ўлдирсанг, у шаҳидга айланади, унинг мақсади ёйилади. Шунинг учун ҳозирда шахс эмас, балки унинг образи қатл қилинади – фоҳишахонада қўлга олинади, порахўрликда айбланади ва ҳоказо. Шу тариқа унинг иши ҳам, ғоялари ҳам пучга чиқарилади. * * * Ислом бу сиёсат, дейдиган бўлсак, бу ҳақида Андей Фурсов ҳам гапирганди, Жаслыкда сиёсий ва диний маҳбуслар йўқ қилинган деган гапдаги диний маҳбусларни ҳам сиёсий банди, деб тушуниш лозим. * * * Ўзбекистонда рус тили тақдири ҳақида бахс ва мунозараларга ҳам айнан сиёсий нуқтаи-назардан қаралсагина бахснинг мазмуни тушунилади, гап русларда эмас, улар Россияда ҳам учинчи сорт одам; гап ҳокимият, ресурслар, колонияларни ким бошқаришида, яъни сийёсий конфигурациялар ҳақида.