TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Кўрганларим / канал
Кўрганларим / канал avatar

TGINSIGHT POST

Post #4028

@bi_chann

Кўрганларим / канал

Views1,110Post view count
PostedSep 1109/11/2024, 05:50 AM
Post content

Post content

Бугун Тимур Газининг 149-стримини кўрдим, кўп муҳим мавзулар кўтарилибди. Масалан, Муҳаммад Ҳоразмшохнинг хитойлик онаси ва у бошқараётган хитойликлар партияси Чингизхон билан тил бириктирганлиги, Аламут ва бошқа исмоилийларнинг қароргоҳлари сектанинг бир қисм раҳбарияти Хулагу билан бирлашгани сабабли қўлдан қўлга ўтганлиги. Кейинчалик шиа бош вазир ва шиалар гуруҳи Аббосий ҳалифалигини сотганликлари, Амир Темур атрофидаги тариқатлар шиа бўлганлиги… Тариқатлар шиалиги ҳақида замондош олимларимиз ҳам айтганди, масалан. Умуман олганда, ҳудудимиз ҳолатини таҳлил қилишда шиа, исмоилий, жуҳуд факторларини инобатга олишимиз ҳар доим лозим бўлади. Ҳудди “Янги Хазария” 19 асрдан бери Кавказ ҳудуди, у ердаги мусулмонларни, Исломни назорат ва чеклаш учун илгари сурилганлиги каби, шиалар ва исмоилийлар ҳам Марказий Осиё, Афғонистон, Ҳиндистон, Покистонларни назорат қилишга интилаверади. Кимдир айтганди, Каримов пайтида фақат сунний масжидларда азон овози ўчирилганди, деб. Каримов даври индустриал ЎзСССРни сақлаб қолишга уруниш эди. Завод-фабрикаларни эмас, уларни йўқ қилиб юборишди, балки айнан “ўзбек” деган модерн даврнинг сиёсий миллатини сақлаб қолишга ҳаракат эди. Бекорга сиёсий маҳбусларни қийнашганда “Ўзбегим” қўшиғини қўйишмаган. Лекин ҳозир постмодерн даври, эски конструктларни сақлаб қолиш жуда қиммат ва улар тўғри ишлашига кафолат йўқ. Халқ бу гранфаллон тушунча эканлигини сезгандек — қаерга борма, ким билан танишма, биринчи саволи “қаерлисиз”, деб сўрайди, айтишинг керак, хоразмлик, бухоролик, тошкентлик, эканлигингни. Ҳозир бизни яна бир бошқа сунъий белгиланишга тиқишмоқчи, “туркийлар”га айлантиришмоқчи, лекин бу ҳудди БМВ автомобиллари эгалари ёки хотини қизбола чиққанларнинг гуруҳи каби маъносиз бир идентификация.