TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Кўрганларим / канал
Кўрганларим / канал avatar

TGINSIGHT POST

Post #4029

@bi_chann

Кўрганларим / канал

Views1,140Post view count
PostedSep 1209/12/2024, 11:55 AM
Post content

Post content

Akrom Sharif 2 дн. Олдиндан узр! Қадрият Яқинда фиқҳдан бир масалани ўқиб туриб, устозимдан бир гап эшитдим. Ўзбек ховлиларида илгари ҳожатхоналар уйдан энг узоқ бурчакка қурилган. Бунинг сабаблари деб асосан кишидаги ноқулайликларни кетказиш, нохуш ҳидларни уйга кирмаслиги деб билардим. Ҳа, булар ҳам мантиқий ўйланган сабабалардир. Аммо яна бир масала бор эканки, ота-боболаримиз эркаклардаги истиброни ҳам ҳисобга олишган. (Истибро — эркаклар пешобдан кейин пешоб йўлидаги қолдиқлардан халос бўлиш учун қилинадиган муайян ҳаракатлардир; сиқиб чиқариш, йўталиш, юриш, ўтириб-туриш, сакраш каби) Яъни ховлининг нариги бурчагига ҳожатхона қилишган, уйига яқинроқ ерига ҳаммом ва мустаҳаб учун махсус жой қилишган. Шу узоқроқдан эркак киши юриб келишнинг ўзи истиброни ҳосил қилиб бўлган. Бу билан ҳам поклик, ҳам соғлик таъминланган. Қорнимизга кирадигандан тортиб чиқадигангача масалаларни тафсилотлари билан айтиб, ўргатиб қўйган қадриятга эга бўлсак. Бугунга келибгина буларнинг баъзиларинигина фойда-зазарларни илмий кашф қилишаётган бўлса, бизга яна қандай маданият керак ўзи, ҳайроман!..